12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:47
Спорт 👁 333

ҲАВО МИЛТИҒИДАН ЎҚ ОТИШ БЎЙИЧА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

ҲАВО МИЛТИҒИДАН ЎҚ ОТИШ БЎЙИЧА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимизни ўргатиш, юртимиз мустақиллиги ва равнақи йўлида курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига ишончини кучайтириш, Ватанимиз мудофааси учун хизмат қилиш ҳар бир йигитнинг шарафли бурчи эканлигини англатиш йўлида кўпгина саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳар қандай мураккаб вазиятларда тезкор ва мустақил қарор қабул қилиш, замонавий ҳарбий-техника воситаларидан самарали фойдаланиш малакасига эга ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки юрт манфаатларини  ҳарбий соҳада ҳам, ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳам ишончли ҳимоя  қилишга қодир ўғлонларни вояга етказиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Амударё туман ўқув спорт-техника клуби ҳам ушбу шарафли вазифанинг адо этилишига муносиб ҳисса қўшаётганларнинг бири. Бу ерда ёшларга турли русумдаги автомашиналар ҳайдаш, йўл ҳаракати қоидалар пухта ўқитилиб, касб-корли бўлиши таъминланаётир.

Шунингдек, туманимиз ҳудудидаги умумий ўрта таълим муассасалари чақириққача тайёрлаш фани ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўқувчилар орасида турли ҳарбий-спорт мусобақалари, бошланғич ҳарбий таълимга доир танловлар, мусобақалар мунтазам ўткизиб турилаяпти.

Шу йилнинг 19 апрелида 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳаво милтиғидан ўқ отиш бўйича ўтказилган мусобақа ҳам шуларнинг биридир.

Мусобақа учта босқичла ўтказилди. Дастлабки босқичда Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув спорт-техника клубидан йўл олган автокарвон 13-сонли мактабга етиб борди. Иккинчи босқичда спорт автомобиллари ва ҳаво милтиқлари ўқувчи ёшларга таништирилди, ишлатиш йўл-йўриқлари тушунтирилди. Ушбу кўргазмани ўқувчилар қизиқиб томоша қилдилар ва қисмлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Учинчи босқичда ҳаво милтиғидан ўқ отиш спорт мусобақаси бўлиб ўтди.  Ушбу босқичда ўқувчиларнинг мўлжални аниқ нишонга ола билиши, зийраклиги ва ҳаво милтиғини тўғри қўллай олиши синовдан ўтказилди.

Шуниси эътиборлики, тадбирнинг ҳар бир босқичида ўқувчилар жуда катта қизиқиш билан иштирок этдилар ва ғолиблик учун сидқидилдан интилдилар.

Мусобақа якунида ғолиб ўқувчилари “Ватанпарвар” ташкилотининг туман ўқув спорт-техника клуби маъмурияти томонидан Фахрий ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирланди.

Тадбир ўқувчи-ёшлар кўнглида Ватанимиз мудофаасига хизмат қилиш шарафли бурч эканлигини жойлади, бошланғич ҳарбий таълимни пухта эгаллашга ундади.

О.РАЖАБОВА.

Фотолавҳалар орқали батафсил танишинг!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026