30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:53
Қишлоқ хўжалиги 👁 2,797

Ғаллазорда ёнғин чиқмасин!

Ғаллазорда ёнғин чиқмасин!

Айни кунларда республикамизда ғалла ўрим-йиғими мавсуми қизғин тус олмоқда. Ушбу мавсум раҳбардан тортиб оддий деҳқонгача катта масъулият юклайди.

Шу мақсадда Ички ишлар вазирлиги томонидан ғалла ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик кўриш, етиштирилган ҳосилни сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Туманимизда мавжуд машина-трактор паркидаги комбайн ва ёрдамчи техникалар ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, камчиликлар бартараф этилмоқда. Ғаллани қабул қилиш, қуритиш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаётган мутахассислар мавсум давомида техникалар созлиги, ғалла маҳсулотлари сақланиши ва ишчиларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишини қатъий назорат остига олишни белгилаб қўйишди. Ғаллазорларда ёнғин юзага келишининг олдини олиш учун қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш зарур:

- ғалла экилган майдонларга яқин жойдан автомобилда ўтаётган баъзи фуқаролар сигарета қолдиғини ўчирмасдан ташлаб юборишади. Бунинг олдини олиш учун темир йўллар, катта йўл ва дала йўлларига яқин жойлардаги ғалла майдони четидан 8 метр шудгорланиб, ғаллазорлар орқали ўтадиган дала йўлларида ғалла ўриб олингунча қатнов тўхтатиб қўйилиши мақсадга мувофиқдир;

- бевосита ғалла майдонларининг ўзида ҳаракатланаётган техникалар, транспорт воситаларидан чиққан учқун туфайли ёнғин келиб чиқиши эҳтимолдан холи эмас. Шу сабабли мавсумга жалб этилган барча техникаларга (комбайн, трактор, автомобиль ва бошқалар) учқун ўчиргичларининг созлиги текшириб кўрилгандан кейингина далага киришга рухсат бериш ва мавсум давомида уларнинг созлигини назорат қилиб бориш лозим;

- ёш болалар олов ёки гугурт ўйнаши натижасида ёнғин юзага келади. Шундай экан, улар ғаллазор атрофида мол боқиши, ўйнаши ва далага киришига йўл қўймаслик керак.

Баъзан фуқаролар ғалласи ўриб олинган майдонларга иккинчи экин экиш мақсадида далани сомон ва поялардан тозалаш учун атайлаб ўт қўйиб юборишади. Юзага келган аланга қўшни далалардаги ғалласи ўриб олинмаган майдонларга ҳам хавф солади. Шунинг учун ғалладан бўшаган майдонларда олов ёқиш таъқиқланади. Майдонларни тозалаш фақат шудгорлаш орқали амалга оширилиши ва буни жойлардаги мутасадди раҳбарлар назорат қилиб боришлари талаб этилади;

- ўрим-йиғим пайтида комбайннинг айланма механизмлари қизиб кетиши, уларга сомон ўралиб қолиши ҳам ёнғин чиқишга олиб келади. Комбайн ҳайдовчилари ўз техникалари ҳолатини назорат қилиб боришлари, вақти-вақти билан тўхтатиб, ўралиб қолган хас-ҳашаклардан тозалаб туришлари шарт. Бундан ташқари, ҳар бир техника бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланиши зарур;

- ёзнинг жазирама кунларида қовжираган хас-ҳашаклар, хусусан, сомон тез алангаланади. Ҳатто комбайн ўроқларининг бирор тош ёки металл бўлагига тегиб кетиши ҳам учқун чиқиб, ёнғин содир бўлишига олиб келади.

Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун мавсум бошланишидан олдин комбайннинг ўзида иккита ёнғин ўчиргич, тўртта белкурак, олтита супурги, 2x2 метр ҳажмли кигиз ёки брезент, 40-100 литрли сиғимда сув, иккита челак бўлиши керак. Ўрилаётган ғаллазор четида эса омочли ҳайдов трактори шай туриши зарур;

- дон сақлаш омборлари ва хирмонларида ёнғин хавфи асосан электр тармоғининг носозлиги, ғалла юклаштушириш кичик механизмини ишлатиш, хирмон ҳудудида сигарета чекиш ва очиқ оловдан фойдаланиш оқибатида келиб чиқади.

Буни инобатга олиб, хирмон ҳудудидаги ёнғинга қарши қалқонларнинг ҳар бирида бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан камида иккита белкурак, металл илгак, болта ва қумли қути ўрин олиши лозим.

Юқорида қайд этилган талаблар ғалла ҳосили, бошқача айтганда, ризқ-рўзимизни ёнғин офатидан сақлаб қолишда муҳим омиллар ҳисобланади.

Х.МатЁҚубов,

туман ИИБ ЁХБ бошлиғи, майор.

(Фото - http://kun.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026