“ОБОД ҚИШЛОҚ” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ДОИРАСИДА АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР МАҚСАДЛИ САРФЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш, шу асосда аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида туманимиздаги Хитой овул фуқаролар йиғини ва Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғинларида дастур доирасида ишлар бошлаб юборилди.
Хусусан, бу икки ҳудудда жами 21 млрд. 840 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиши, шу жумладан 5 та мактаб, 1 та мактабгача таълим ташкилоти, 2 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, 1 та хотира майдони, 9,4 км. ички йўлларни таъмирлаш, 7,4 км. электр тармоқлари, 2 та трансформатор ва 77 та таянч устунлари, 4 та тозаланган ичимлик суви объектлари, 9 та алоқа тармоқлари, 3,1 км. ирригация объектларини реконструкция қилиш ва кенг миқёсда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Ҳозирги кунда Хитой овулида қурилиш-таъмирлаш жараёни қизғин кечмоқда. Шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр таъминоти, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини модернизация қилиш, ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, ижтимоий соҳа объектларини реконструция қилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар ҳам жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг юқоридаги Қарори ижросини таъминлаш бўйича туманда ишчи гуруҳи ташкил қилиниб, ишчи гуруҳининг ҳар бир аъзосига бажарадиган вазифалари аниқ белгилаб берилди.
Дастур доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, талон-тарож қилиниши, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг сифатсиз бажарилиши каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Хитой овули ҳудудида прокуратура ишчи гуруҳининг штаби ташкил этилиб, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан кунлик назорат ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, дастур доирасида ажратилган маблағнинг мақсадли сарфланишини қатъий назорат қилиш натижасида иккала ҳудудда ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатли амалга оширилмоқда. Мақсадимиз – “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган ҳудудларнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этишига ҳисса қўшишдир.
А.Батиров, туман прокурорининг катта ёрдамчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶