ОВУЛ ВА МАҲАЛЛАЛАРДА СУД МАСЪУЛЛАРИНИНГ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Суд-ҳуқуқ соҳаси масъуллари томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Мазкур тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Амударё туманида Нукус туманлараро маъмурий суди судьяси К.Кипшакбоев томонидан Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаева ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камалов томонидан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасининг 24-банди асосида, фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.
Судья туман ҳудудидаги Босув, Беш том маҳаллалари, Қипчоқ шаҳарчаси, Оқ олтин, Қипчоқ, Тўлқин, Чойкул овулларида бўлиб, фуқаролар билан учрашиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан таништирди. Ундан ташқари, тумандаги 26-сонли умумтаълим мактаби, 1-сонли касб ҳунар мактабида ҳам бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан учрашди. Учрашувда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида суд раисига мурожаат қилдилар. Учрашув давомида ҳуқукбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, коррупцияга олдини олиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари ўтказилди.
Бундан ташқари, қонунларга киритилаётган сўңгги ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
К.Кыпшакбаев

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶