17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 02:32
Жамият 👁 390

Даъво муддати ва унинг ўзига хос хусусиятлари

Даъво муддати ва унинг ўзига хос хусусиятлари

Даъво муддати деб шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўладиган муддатга айтилади. Даъво муддати институти фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар учун катта аҳамиятга эга. Даъво мудатининг мавжуд бўлиши фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини амалга оширишда алоҳида ўрин тутади. Айниқса, субъектнинг ўзига тегишли ҳуқуқларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида муайян вақт оралиғининг белгиланиши, шахснинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига бефарқ қарамаслигини таъминлайди. Шу билан бирга, даъво муддати субъектив фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя этиши учун шахсга бериладиган сўнгги имконият бўлиб, бу вақт оралиғида шахс ўз ҳуқуқларини амалга оширилишини талаб қилмаса, шу ҳуқуқларга нисбатан субъектив ҳуқуқларини йўқотади.

Даъво муддати институтининг мақсади ва вазифаси ҳуқуқий муносабатларни бузмасдан, улар кўламига таъсир этмасдан ҳуқуқий муносабатлардаги ноаниқликларни бартараф этишдир. Шу билан бирга, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда даъво муддатининг татбиқ этилиши иштирокчилар ҳуқуқларининг муайян вақт оралиғида амалга оширилишига, ҳамда ҳуқуқий муносабатдаги ҳар бир ҳолатнинг аниқлигига мезон бўлиб ҳисобланади. Даъво муддатининг мавжудлиги субъектнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишга ва мажбуриятларни бажаришга бефарқ бўлмаслигини таъминлайди.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда даъво муддатларининг аҳамиятини яна шу ҳолат билан белгилаш мумкинки, улар судларга вужудга келган ҳуқуқий муносабатдаги аниқ ҳолатни аниқлашда катта ёрдам беради. Агар даъво муддатлари (белгиланган вақт, масалан, уч йил) мавжуд бўлмаса, ҳамда шахс 10 ёки 20 йилдан сўнг ҳам ўз ҳуқуқини талаб этса (қонунда белгиланган даъво муддатлари жорий этилмайдиган ҳуқуқлар бундан мустасно), ушбу ҳолатда ҳақиқатни аниқлаш қийин бўлиши ёки умуман амалга ошмаслиги мумкин.

Ўзининг фуқаролик ҳуқуқларини бузилган деб ҳисоблаган фуқаро ёки юридик шахслар ушбу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга мурожаат қиладилар. Судларга даъво билан мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлиши лозим:

-даъво қўзғатаётган шахс ёки номидан даъво қўзғатилаётган шахс процессуал ҳуқуқ лаёқатига эга бўлиши, яъни процессда мустақил тараф сифатида иштирок эта олиши лозим (бундай лаёқат эса муомала лаёқатига эга фуқаролар ва юридик шахсларга тегишли бўлади);

-даъво қўзғатиш орқали бошланадиган иш судларга тааллуқли бўлиши талаб этилади;

-даъво қаратилаётган шахс фуқаролик ҳуқуқининг субъекти бўлиши ва даъвогар каби процессуал ҳуқуқ лаёқатига эга бўлиши лозим.

Ушбу ҳолатларнинг барчаси мавжуд бўлганда судларга бузилган ҳуқуқларни тиклаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мурожаат қилиш мумкин.

Ҳуқуқи бузилган шахс даъво қўзғата туриб, нафақат бу даъво суд томонидан қабул қилинишини, шу билан бирга иш судда кўриб чиқилишини талаб қилиши мумкин. Зеро, даъво қўзғатишдан асосий мақсад ҳам бузилган фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Бундай ҳимояга эришиш ва иш суд томонидан кўриб чиқилиши учун фуқаролик ҳуқуқи нуқтаи назаридан қуйидаги ҳолатлар талаб этилади:

а) даъво қўзғатаётган шахс тегишли субъектив ҳуқуқлар соҳиби бўлиши;

б) шу билан бирга унинг субъектив ҳуқуқлари бузилиши ёки унга путур етказилиши;

в) бундай бузилиш даъво бўйича жавобгар сифатида ишга жалб этилган шахс томонидан амалга оширилиши.

Умумий қоидага кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Бу қоида шундай маънони англатадики, агар жавобгар судга даъво муддати ўтиб кетганлигини билдирмаса, суд даъвогар ва жавобгар ўртасидаги низони мазмунан кўриб чиқиш ва ҳал қилув қарори чиқариши лозим. Бунда даъво муддатининг ўтиб кетганлик ҳолати аҳамиятга эга бўлмайди. Ушбу ҳолатда тарафлар ўзаро битим тузиш пайтида, улар ўртасидаги битим ёки шартномага нисбатан даъво муддати жорий қилинмаслиги тўғрисида келишувга эришсалар, бундай келишув ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайди.

Даъво муддати институтининг бир қатор ўзига хос хусусиятлари мавжудки, булар натижасида ушбу институтнинг аҳамиятли томонларини янада кенгроқ тушунса бўлади. Бу хусусиятлар жумласига:

-тарафларга ўзаро келишув асосида даъво муддатлари белгиланган ҳолатда ўзгартириш ҳуқуқи берилмаганлиги;

-даъво муддати билан белгиланган вақт даврларини ўзгартириш мумкин эмаслиги;

-даъво муддатини қисқартириш ёки узайтириш мумкин эмаслиги ва ҳоказолар киради.

Даъво муддатини тўғри ҳисоблаш учун унинг қай вақтда тугашини белгилаш зарур. Даъво муддатининг тугаши даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошланади (ФКнинг 154-моддаси). Бундай ҳуқуқ, яъни даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.

Даъво қўзғатилгунга қадар даъво муддатининг ўтиши даъвони рад қилиш учун асос бўлади. Бинобарин, даъвогар ўз ҳуқуқини мажбурий равишда амалга ошириш имкониятини йўқотади.

Баъзи ҳолларда қарздор ўз мажбурияти даъво муддати ўтгандан сўнг ҳам бажариши ҳоллари юз бериши мумкин. Бундай ҳолларда аввал мажбур шахс ўз томонидан бажарилганлиги, тўланган сумманинг қайтарилиши тўғрисидаги талабни қўя олмайди. ФКда қарздор даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятини бажарган ҳолда, гарчи ижро этиш пайтида даъво муддатининг ўтиб кетганлигини билан ёки билиши лозим бўлганлигидан қатъи назар бажарган нарсасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмасдир, деб кўрсатилади (ФКнинг 161-моддаси).

Аяпов Абатбай Конысбаевич, Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019