ХОТИРА - АЗИЗ, ҚАДРИ МУҚАДДАС
1-сонли ўрта мактабнинг ижодий-маданий ишлар тарғиботчиси Зулфия Оллаёрова мактабдаги иқтидорли ва ижодкор ёшлар билан биргаликда 1941-1945 йиллардаги – Иккинчи жаҳон уруши вақтида фронт ортида, ғалаба учун, юрт тинчлиги учун кеча-ю, кундуз жонини фидо қилиб меҳнат қилган аёл-қизларимиздан 97 ёшларни кўриб, 98 ёшга қадам қўйган Зебо Сарибаева билан 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида учрашув ўтказди. Ўқувчилари Зебо Сарибоеванинг уруш вақтидаги хотираларини, колхоздаги ишчиларнинг айниқса, аёл-қизларнинг оғир меҳнатлари ҳақидаги ҳикояларини эшитиб, улкан таассуротлар олдилар.
Фахрий онамиз Зебо опани ҳурматлаб, ўқувчи-қизларимиз ўзлари ёзган шеърларидан ўқиб бердилар ва совғалар, гуллар бериб, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами билан самимий табрикладилар.
Зулфия ОЛЛОЁРОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶