17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 00:07
Жамият 👁 334

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

Бугунги кунда Амударё туманида ҳам Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари асосида 370 нафар, аёл-қиз “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқарилган. Бу мазкур рўйхатга киритилган аёл-қизларнинг 20,1 фоизини ташкил қилади. “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган аёл-қизлардан 287 нафарига кредит ажратиш, 12 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, 74 нафарига психологик маслаҳат бериш орқали муаммолари ҳал қилинишига кўмаклашилди.  Шунингдек, ушбу дафтар рўйхатида турган аёл-қизларга туман «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан моддий ёрдамлар кўрсатиш йўлга қўйилди.

19 июнь куни туман Амударё туман ҳокими ўринбосари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев бошчилигида бўлим ходимлари Хитой овули ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган аёл-қизлар ҳолидан хабар олишди. Юзма-юз ўтказилган ўзаро суҳбат чоғида аёллар муаммолари тингланди. Уларни ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, масъуллар суҳбат давомида туманда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ижобий ишларни таъкидлаш билан бир қаторда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ушбу аёл-қизларга ўз оилаларини даромад билан таъминлашларига кўмаклашиш мақсадида «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидаги маблағлардан олинган тикув машиналари топширилди.

Туман «Аёллар дафтари» жамғармасида жами 787 млн. 210 минг 400 сўм миқдоридаги маблағлар шакллантирилган бўлиб, шундан 129 млн. 850 минг сўм маблағлар 265 нафар боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд хотин-қизлардан ҳар бирига 490 минг сўмлик бир марталик ёрдам учун сарфланган.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Чойкул овулидаги “Аёллар дафтарида” рўйхатда турган ишсиз  хотин-қизлардан 6 нафарига ҳам “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан олинган тикув машиналари берилди.

Айтиш керакки, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номидаги турар жой учун 10 нафар аёл-қизга 26 млн. 460 минг сўм миқдорида ижара компенсацияси, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган 13 нафар аёлга 12 млн.740 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам, тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёлларнинг 66 нафарига 65 млн. 660 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам, 24 нафар аёл-қизга эса даволаниш учун 55 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам,  ишсиз тоифасидаги 30 нафар аёлга 120 млн. сўм миқдоридаги маблағга  тикув машинаси берилди. “Аёллар дафтари” жамғармасидан жами 279 млн. 860 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Қиличбой овули ҳудудида ҳам “Аёллар дафтари” рўйхатида турган хотин-қизлар билан суҳбатлар олиб борилиб, оилавий шароитлари, эҳтиёж ва имкониятлари бирма-бир ўрганилди. Хотин-қизларга янги тикув машиналари топширилиб, шу орқали ўз оилаларига даромад олиб киришлари, ўзлари учун яратилган бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, турмуш шароитларини яхшилаш йўлида илдам қадам ташлашга ҳаракат қилиш, янги иш яратиш бўйича тавсиялар берилди.

Таъкидлаш лозимки, тиббий ҳимояга мухтож, эҳтиёжманд 92 нафар аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва керакли дори воситаларини сотиб олиш учун бир марталик моддий ёрдам пул маблағлари ажратилган, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 12 нафар аёлларга тегишли юридик маслаҳат берилган, психологик маслаҳатга муҳтож 75 нафар аёлларга мутахассислар томонидан консультациялар ташкил этилган.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Муқаддас Бекназарова, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019