17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 00:08
Жамият 👁 273

Уйшун овулида чегара ҳудуд аҳолиси билан учрашув ўтказилди

Уйшун овулида чегара ҳудуд аҳолиси билан учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 22 июнь санасида Амударё тумани Уйшин маданият маркази биносида чегара ҳудуд аҳолиси билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда туман хокимининг чегара масалалари буйича ёрдамчиси Ойбек Шомуратов, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими  ходими Кувонч Нурабоев, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли харбий кисм командири Элёр Журабоев ҳамда овулдаги маҳаллалар раислари, маҳалла фаоллари, кўчабошилари, овул аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда аҳолига чегара ҳудудда яшаш қоидалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикласи қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори каби ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Масъуллар йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси тўғрисида”ги қонунида белгиланган чегара ҳудудда яшаш тартиб-қоидаларига риоя қилиш, диний экстримизм ва терроризмга қарши курашишда хушёрлик давр талаба эканлиги, давлат чегарасида ўрнатилган муҳандислик тўсиқлари ва иншоатларига етказилган зарар бўйича фуқароларнинг жавобгарлиги, чегара ҳудудда чорва молларини боқмаслик, шунингдек, чегара ҳудуддаги руҳий касал ва спиртли ичимликка берилган фуқароларни назоратга олиш зарурлиги тўғрисида маълумотлар бердилар.

Таъкидлаш керакки, мазкур қонун билан чегара олди режими, чегара олди зонасига кириш, ундан ўтиш, бу ерда бўлиш, ҳаракатланиш ҳамда ишлар бажариш тартибини белгиловчи қоидалар, чегара минтақасига кириш, чиқиш, ҳаракатланиш, фаолият олиб бориш ва яшаш тартиблари белгилаб қўйилган. Аҳоли вакилларидан шу каби қоидаларга қатъий амал қилиш лозимлиги талаб қилинади.

Маълумот тариқасида келтирилишича, чегара олди зонаси – давлат чегарасига туташ туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул ҳудуди доирасида белгиланади. Чегара олди зонаси таркибига бундай минтақа белгиланган жойдаги Ўзбекистон Республикасининг ички сувлари, чегара бўйи дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари сув қисми ҳамда шу сувларда жойлашган Ўзбекистон Республикаси ороллари ҳам киритилади. Чегара олди минтақасида чегара қўшинлари томонидан кириш ва чиқиш, бу ерда бўлиш, яшаш, шахслар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига оид қўшимча режим қоидалари белгиланади.

Шунингдек, учрашувда чегара ҳудудда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш ва унинг олдини олиш, инсонларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларига йўл қўймаслик, шу каби ҳолатлар учраганда тезкор чоралар қўллаш, профилактика тадбирларини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Қолаверса, ёшларимизни носоғлом ғоялар таъсирига тушиб қолишларидан асраш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун маҳалла, жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш зарурлиги, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, унинг ҳимоясига доимо шай турадиган авлод қилиб тарбиялаш лозимлиги қайд этилди.

Йиғилишда масъуллар томонидан “Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси тўғрисида”ги қонунда кўрсатилганидек, чегара олди ҳудудида чорва молларини боқиш, ёки уларни қаровсиз қолдириш, чегара ҳудудини кесиб ўтишга уруниш, ҳудудда жойлашган ҳар қандай муҳандислик ишоотлари ва тўсиқларга зарар етказиш кабилар ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши тушунтирилиб, бу каби ҳолатлар содир этилса, қонун билан тегишлича жазо чоралари белгилаб қўйилганлиги қайд этилди.

Йиғилишда иштирок этган фуқаролар масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар, чегара ҳудуди аҳолиси томонидан берилган саволларга масъуллар жавоб қайтардилар. Шунингдек, аҳоли вакилларининг чегара ҳудуд даҳлсизлиги борасидаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари ҳам тингланди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019