28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:55
Спорт 👁 298

“ПРОКУРОР КУБОГИ” МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

“ПРОКУРОР КУБОГИ” МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Туманимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури доирасида 16-30 ёш оралиғидаги уюшмаган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди. Мусобақа Амударё тумани ҳокимлиги,  туман прокуратураси, Кураш федерацияси, тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Мусобақада туманимиз маҳаллаларида яшовчи ўсмирлар ва 16-30 ёш оралиғидаги ёшлар иштирок этишди.

Бири-биридан қизиқарли ва завқли таассуротларга бой ўтган мусобақа 29 июнь куни Амударё тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 2-филиали стадионида 60, 66, 73, 81, 90, 100 ва 100 кг.дан ортиқ вазн тоифаларидаги ёшлар ўртасида бўлиб ўтди. Мусобақанинг ҳалоллик ва шаффофлик асосида ўтказилишини таъминлаш мақсадида иштирокчилар мусобақа Низоми, шартлари ва кураш спорти қонун-қоидалари билан олдиндан таништирилди. Шу боис мусобақанинг биринчи куниданоқ иштирокчилар кўтаринки кайфиятда гиламга чиқдилар.

Мусобақанинг финал учирашувлари 30 июнь куни давом эттирилди. Дўстлик ва ўзаро жипслик асосида ўтган мусобақа якунида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман прокурори Жавлон Муфтуллаев, ДСИ бошлиғи Айдос Сеитов, туман ИИБ бошлиғи Улуғбек Худайберганов, туман Давлат ҳавфсизлик хизмати масъуллари,  Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тажимурадовлар қатнашдилар ва ғолибларни тақдирладилар ва эришган ютуқлари билан табрикладилар.

Туманимизда кураш спорт турини ривожлантириш, кучли спортчиларни аниқлаш, туман терма жамоасини шакллантириш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмиш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг маданий дам олишини ташкил қилиш мақсадида ўтказилган мазкур мусобақа жараёнида кўплаб иқтидорли ёш спортчилар аниқланди. Шу билан бирга спортга қизиқувчи, алоҳида қобилиятга эга бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, спортнинг кураш тури билан шуғулланаётган ёшларга ҳамда ушбу спорт тури бўйича шуғулланиш истагидаги ёшлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, туманимиз спортчиларининг нуфузли мусобақаларда халқаро турнирлар, чемпионатларда фаол қатнашишларини таъминлаш бўйича масъуллар томонидан зарур тавсиялар ҳам берилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026