12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:24
Қишлоқ хўжалиги 👁 290

БЎЗСОЛМА МАҲАЛЛАСИДА ТОМОРҚАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

БЎЗСОЛМА МАҲАЛЛАСИДА ТОМОРҚАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусияти ҳисобга олиниб, жойларда «бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида ҳар бир маҳалла мева-сабзавот етиштириш, кичик иссиқхоналар ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларга ихтисослаштирилмоқда. Республика бўйлаб барча ҳудудларда ҳар бир маҳалла кесимида томорқага ажратилган ерлардан самарали фойдаланиш юзасидан тегишли масъуллар иштирокида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Туманимизда ҳам аҳолининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги орқали даромад топиб, ўз оиласи фаровонлигига ва иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшиб келмоқда. Томорқасидан унумли фойдаланиб, даромад орттираётганлар атрофдагиларга ҳам намуна бўлишмоқда ва ўз тажрибалари бўйича тавсиялар бериб, томорқачиликни йўлга қўйишларига кўмаклашишмоқда.

Шу йил 3 июль куни туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган Бўз солма маҳалласида намунали томорқа эгаларининг фаолиятини кенг аҳоли ўртасида тарғиб этиш мақсадида “Томорқадан унумли фойдаланайлик” шиори остида “Томорқа даромад – манбаи”, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” дастури доирасида кўргазмали семинар ташкил этилди. Семинарда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Бўз солма маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, йиғин раисининг томорқа, ободонлаштириш, бандлик ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Санъат Абдуллаев ҳамда маҳалланинг томорқачиликни ташкил этиш истагида бўлган фуқаролари иштирок этдилар.

Маҳалла ҳудудидаги “Хивали овул” аҳоли пунктида яшовчи Реймбой ота Қурбонбоев хонадонида ташкил этилган ушбу кўргазмали семинарда хонадон эгалари томорқадан самарали ва унумли фойдаланиш сирлари ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, томорқа ерининг унумдорлигини ошириш, баракали мўл ҳосил олиш ҳамда катта даромад қилиш йўлларини тушунтирдилар. Томорқа эгалари ерни баҳорги экиш мавсумига тайёрлаш, уруғлик саралаш, экинларни экиш, кўчатларни ўтқазиш бўйича ҳам ўз тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Реймбой ота Қурбонбоевнинг томорқа майдони 78 сотихдан иборат. Бундай катта майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш катта маъсулият ва меҳнат талаб қилади. У ўз томорқасида карам, пиёз, картошка, редиска, бодринг, помидор, саримсоқ пиёз, булғор қалампири, кўкатлар, жўхори ва бошқа бир қатор экинларни парвариш қилиб келаётганини, ҳатто турфа хил гуллар ўстириб, улардан ҳам даромад кўраётганини таъкидлаб ўтди.

Ушбу хонадон томорқасидаги ҳар бири 154 квадрат метр майдонда ташкил этилган 2 та иссиқхонада эртаки, такрорий экинлар етиштирилиб келинмоқда. Ундан ташқари, хонадон эгалари чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик фаолияти билан ҳам шуғулланиб, даромад манбаларини кўпайтиришмоқда. Бу орқали Реймбой отанинг оиласида ўғли Ҳамиджон Қурбонбоев, келини Ҳавожон Собирова, невараси Авазбек Раҳимбоевларнинг бандлиги таъминланганлиги, айниқса, диққатга сазовор.

Семинар давомида томорқа эгалари асалари парвариши, дехқончилик ва боғдорчилик бўйича тажрибалари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Парвариш қилинаётган мева ва сабзавотлар навлари, унинг турлари, ҳосил қилиш вақтига қараб, уларни парвариш қилиш бўйича тавсиялар бериб ўтдилар.

Семинар сўнггида хонадон эгаларига ҳомийлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Р.Бобожонов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026