16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 22:50
Жамият 👁 229

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ – ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАҲДИД

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ – ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАҲДИД

Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш – долзарб вазифа. Бугунги кунда дунёдаги тахминан 1,7 миллиард мусулмон аҳолининг 92,5 фоизини суннийлар ташкил этиб, улар мазҳаблар бўйича қуйидаги нисбатда бўлинадилар: ҳанафийлар – 49%, шофиийлар – 25%, моликийлар – 17%, ҳанбалийлар – 1,5%. Мусулмонларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи Осиёда, 30 фоизга яқини Африкада яшайди. Дунёдаги мусулмон жамоалари мавжуд бўлган 120 дан ортиқ мамлакат бўлса, шундан 40 дан ортиғида мусулмонлар аҳолининг кўпчилигини ташкил қилади. Жумладан, Индонезияда 210 миллион, Покистонда 150 миллион, Бангладешда 110 миллион, Нигерияда 80 миллион, Эрон ва Туркияда 65 миллиондан, Мисрда 60 миллион, Марокаш ва Жазоирда 30 миллиондан, Саудия Арабистонида 17 миллиондан ортиқ мусулмон истиқомат қилади. Ҳиндистондаги мусулмонларнинг сони 140 миллиондан ортган. Булардан ташқари Озарбайжон ҳамда Россиянинг Татаристон, Бошқирдистон, Чеченистон, Ингушетия, Кабардин-Балқар каби республикалари, Марказий Осиё давлатларида ҳам мусулмонлар кўпчиликни ташкил этишини қайд этиш лозим.

Мусулмон мамлакатлари нефть, газ ва бошқа табиий ресурсларнинг улкан заҳираларига эга. Ғарб дунёсининг Яқин ва Ўрта Шарқдаги углеводород ресурсларига бўлган боғлиқлиги яқин истиқболда ҳам сақланиб қолади. Буни англаган мусулмон давлатлари табиий ресуслардан максимал равишда фойдаланиб, ўз иқтисодиётларини ривожлантиришга ҳаракат қилмокдалар. Бир қатор мусулмон мамлакатларида чет элдан янги қурол-яроғ сотиб олиш ҳамда замонавий ҳарбий  инфратузулма  яратиш орқали ўзининг ҳарбий куч-қудратини ошириш, ҳатто оммавий қирғин қуролига эга бўлишга интилиш жараёнлари ҳам тобора кучайиб бормоқда.

Охирги пайтларда Покистон, Эрон, Саудия Арабистони, Миср, Индонезия каби мусулмон давлатларнинг халқаро майдондаги таъсири кучайиб бормоқда. Шу билан бирга, халқаро ислом ташкилотларининг нуфузи ҳам ортиб бормоқда. 1969 йилда  тузилган Ислом Ҳамкорлик ташкилоти (собиқ Ислом Конференцияси ташкилоти) шу кунга қадар ўз сафига 57 мамлакатни қамраб олгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида диний экстремизм ва ундан озиқланаётган ҳамда диний шиорлар билан ниқобланган терроризм ана шу минтақалар ва мамлакатлар ҳаётига бирдек таҳдид солмоқда. Кенг кўлам ва хилма-хил кўринишлар касб этаётган ушбу таҳдидга қарши кураш нафақат мусулмон мамлакатлари, балки бутун дунё учун ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.

Дастлаб салтанат соҳиблари ва давлат арбобларига қарши қуролли ҳужумлар шаклида пайдо бўлган сиёсий терроризмни бугун ҳар қадамда учратиш мумкин. ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, дунёнинг бутун-бутун минтақалари турли-туман террорчилик ташкилотларининг ўчоғига айлана бошлади.

Экстремизм ва терроризм одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончига путур етказибгина қолмасдан, турли диний эътиқод вакиллари бўлган халқлар, ҳаттоки, цивилизациялар орасидаги ўзаро ишончга ҳам соя ташламоқда, жаҳон тараққиётининг тамал тоши бўлган халқаро иқтисодий ва маданий ҳамкорликнинг ривожланишига тўсиқ бўлмоқда.

Динни қурол қилиб олган бундай экстремистик ҳаракатлар бугун умуман кишилик жамияти ҳаётига жиддий таҳдид солмоқда. Афсуски, диний либосларга ўралган террорчи ташкилотларнинг мутлақ кўпчилиги муқаддас ислом динини ўзига ниқоб қилиб олган. Замонавий экстремизм ва терроризмга қарши кураш давлатларнинг доимий эътиборини, унинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган кўп қиррали сиёсатни амалга оширишда сабрлилик ва собитликни талаб этади. Шаклланиб, кенг тармоқ отган терроризмга қарши курашда куч ишлатмаган давлатлар заифлашиб, ўз халқи ва мамлакати осойишталиги ва барқарор ривожланишини хавф остида қолдиради.

Диний экстремизм ақидапарастлик ва мутаассиблик билан боғлиқ бўлиб, дин соҳасидаги салбий ҳодисаларнинг ўзига хос мантиқий халқаси ҳисобланади.

Диний экстремистик ҳаракатлар ўзларининг ғайриинсоний ғоялари билан одамлар онгини эгаллаш, диний шиорлардан фойдаланган ҳолда уларни чалғитиш, жамиятда тартибсизлик ва парокандаликни келтириб чиқариш орқали ҳокимиятга эришиш мақсадларини кўзлайдилар. Бузғунчилик эса улар ўзлари жар солаётган, ўзлари интилаётган мазмун-моҳияти ва шаклу шамойили номаълум бўлган жамиятга эришишнинг йўли сифатида чиқади.

Экстремистик ташкилотлар курашнинг террордан бошқа йўлини рад этишини, жангарилиги ҳамда юқори даражада ижтимоий хавфлилиги билан ажралиб туради. Ноқонуний қурол-яроғ савдоси ва наркобизнес ёрдамида маблағлар тўплаш ва ундан тартибсизлик ва беқарорликни келтириб чиқаришда фойдаланиш экстремистларнинг асосий йўли ҳисобланади.

Бугунги кунда диний шиорларни ўзига байроқ қилиб олган экстремистик оқимлар кишиларни гаровга олиш, турли қийноқларга солиш ва ҳаттоки, шафқатсиз услубларда қатл этишдек мудҳиш ишларга қўл урмоқдалар.

ХХI аср бошларида мазкур ҳаракатлар янада авж олаётганини кўришимиз мумкин. Жумладан, йигирма йил муқаддам 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШда турли рейслар билан Нью-Йорк, Бостон ва Вашингтон шаҳарларидан учган тўртта “Боинг-757” самолёт 18 нафар террорчи томонидан эгаллаб олиниб, уларнинг иккитаси Нью-Йоркдаги халқаро савдо Маркази жойлашган “эгизак” биноларга, биттаси эса АҚШ қуролли кучлари штаби – Пентагонга йўналтирилди. Яна бир самолёт Пенсильвания штатидаги Шанксвилл районига қулаб тушди. Оқибатда 2974 киши ҳаётдан кўз юмди (шу билан бирга 19 та террорчи), 10 мингдан зиёд қиши жароҳатланди.

2003 йил 13 ноябрда Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган икки Синагога (яҳудийлар ибодатхонаси) ёнида портловчи моддалар билан тўлдирилган машиналар портлатилиб юборилган. Натижада 25 киши ҳалок бўлди ва 300 нафар шахс жароҳатланди. 2004 йилнинг 11 мартида Испаниянинг Мадрид шаҳридаги 4 та темир йўл бекатида умумий ҳисобда 6 та портлатиш амалга оширилди. Натижада, 200га яқин киши ҳалок бўлди ва 1500 дан зиёд киши жароҳатланди.  2005 йил 7 июлда Буюк Британиянинг Лондон шаҳри метросида бир қанча террорчилик ҳаракатлари амалга оширилди. Натижада 56 киши қурбон бўлди ва 700 нафар киши турли даражада жароҳат олди. 2005 йил 5 ноябрда Иорданиянинг Аммон шаҳрида портлатишлар амалга оширилди. Бунинг оқибатида 67 бегуноҳ инсон ҳаётдан кўз юмди ва 295 шахс жароҳатланди.

2008 йил 26 ноябрдан 29 ноябргача “Деккан Мужоҳидин” экстремистик ташкилоти томонидан Мумбай (Ҳиндистон)даги “Тож Маҳал” меҳмонхонаси, шаҳар шифохонаси ва “Яҳудийлар маркази”га уюштирилган террорчилик хуружлари оқибатида 195 киши ҳалок бўлган, мингга яқин киши оғир тан жароҳати олган. 2013 йил 21 сентябрда Кения пойтахти Найробида жойлашган “Вестгейт” савдо марказига Сомалидаги “аш-Шабаб” ташкилоти жангарилари қуролли босқинни амалга ошириб, нафақат бошқа дин вакиллари, балки ислом таълимотларини тўлиқ билмаган мусулмонларни ҳам қийноққа солишган. Натижада, 70га яқин инсон ҳаётдан кўз юмиб, 200дан ошиқ инсонлар тан жароҳати олишган. Юқоридаги ҳолатлар бундай ҳаракатларнинг кўлами кенгайиб бораётганини кўрсатади.

Тинчлик – уруш ва низоларга барҳам бериш орқалигина таъминланади. Афсуски, турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқариш йўли билан ўз мақсадларига эришишни кўзлайдиган кучлар бор экан, сунъий равишда низоли вазиятларни вужудга келтиришга қаратилган ҳаракатлар ҳам тўхтамайди. Бунга 2011-2013 йилларда баъзи араб мамлакатларида рўй берган ва ҳамон давом этаётган сиёсий инқирозлар оқибатида юзага келган қонли тўқнашувлар мисол бўла олади. Мазкур оммавий тартибсизликлар туфайли Тунисда 300 нафар, Мисрда 800 нафар, Ливияда 14 минг нафар, Сурияда 140 мингга яқин киши ҳалок бўлган.

Яқин Шарқдаги бир неча террорчи гуруҳларни бирлаштирган “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) ташкилоти томонидан 2013-2014 йиллар мобайнида 10 мингдан зиёд террорчилик ҳаракатлари содир этилган, ўз жонига қасд қилувчи террорчилар томонидан 80га яқин портлашлар амалга оширилган. Сурияда “ИШИД” жангарилари 60дан зиёд черков ва монастирни вайрон қилган. 2014 йил 14 июнь куни Ироқнинг Мосул шаҳридаги “Ал-Исро” масжиди ёнида ташкилотга қўшилишдан бош тортган 12 нафар диний уламо намойишкорона қатл этилган.

Терроризмнинг молиявий манбалари. Замонавий терроризм хилма-хил молиявий манбалардан озиқланиши ҳисобига фаолият қамровини кенгайтиришга, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Террорчи ташкилотларни озиқлантириб турувчи асосий молиявий манбалар қуйидагилар ҳисобланади:

 

Демак экстремистик ва террорчи кучларнинг молиявий манбаларига қарши ҳамкорликда кураш олиб бориш ҳам долзарб вазифалардан ҳисобланади. Зеро, террорчиларга молиявий мадад кучлари етиб келишда давом этар экан, уларга қарши олиб борилаётган кураш натижа бермайди. Бу йўлда амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим вазифалардан бири гиёҳвандликка қарши ҳамкорликда курашиш. Чунки террорчи кучларнинг асосий молиявий таъминоти гиёҳвандлик ортидан келадиган даромад билан ҳам боғлиқ.

БМТ экспертлари ўтказган тадқиқотлар хулосаларига кўра, жаҳонда ҳар йили тахминан 100 минг наркоман вафот этмоқда. Статистик маълумотлар бугунги кунда наркобизнес савдосидан тушадиган даромад йилига 400 млрд. долларни ташкил этишини кўрсатади.

Ер юзи бўйлаб бундай иллатнинг тарқалишида диний-экстремистик гуруҳларнинг ҳам ўзига хос ҳиссаси бор. Биргина “ал-Қоида” ташкилоти ўз молиявий маблағларининг 40 фоиздан ортиқроғини наркобизнес орқасидан топиши ҳам сўзимизнинг исботи бўла олади.

Шубҳасиз, бу етиштирилаётган гиёҳванд воситаларни Марказий Осиё мамлакатлари ҳудуди орқали бошқа минтақаларга тарқатишга ҳаракат қилинмоқда.

Террорчи гуруҳлар ҳозирда ўз молиявий манбалари билан банк тизими имкониятлари ва замонавий технологиялардан фойдаланган мураккаб алоқа тизимларини шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Натижада, ушбу манбаларни аниқлаш ва йўқ қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Дунёнинг кўпгина давлатлари, жумладан, Ўзбекистонда ҳам терроризмни молиялаштиришга қарши кураш ҳақидаги махсус қонунлар қабул қилинган. Мазкур йўналишда халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг террорчи шахслар ҳамда ташкилотларга тегишли дунё банкларидаги ҳисоб рақамларини “ҳибсга олиш”га бағишланган 1333, 1390 ва 1455-қарорлари деярли барча давлатлар томонидан ижро этилмоқда.

Юқорида келтирилган мисоллардан экстремистик ҳаракатлар фақат ислом байроғи остида амалга оширилмоқда, деган хулосага келмаслик лозим. Чунончи, нафақат ислом, балки христиан динининг баъзи секталарига асосланган кўплаб диний экстремистик ҳаракатлар ҳам мавжуд. Хусусан, “Иеговочилар”, “Пятидесятниклар”, “Ташаббускор баптистлар” фаоллигини алоҳида қайд этиш ўринли. Масалан, “Ташаббускор баптистлар” умуман на қонуний ҳокимият ва на дунёвий қонунларни тан олмайди, уларнинг фикрича, черков давлатдан юқори туради. “Пятидесятниклар”нинг баъзи вакиллари эса, ўз сафдошларини ўта шавқатсизлик билан адо этиладиган ибодатларга зўрлайди ва дунё неъматларидан батамом воз кечиб, таркидунёчилик билан яшашга даъват этади. Дунёнинг турли ҳудудларида содир бўлаётган бу каби мудҳиш воқеалар оқибатида азият чекаётган бегуноҳ кишилар турли миллат ва дин вакиллари саналади.

Хулоса ўрнида шуни қайд этиш лозимки, экстремизм ва терроризмни на дини, на миллати ва на Ватани бор. Бу каби ҳаракатларнинг кишилик жамиятининг нафақат бугунига эмас, балки истиқболига ҳам жиддий таҳдид солаётган омилга айлангани, инсоният унга қарши бир бутунликда курашгандагина ижобий натижаларга эришиши мумкинлигини кўрсатади.

Жўрабек Ишаев, Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019