"МИЛЛАТЛАР ТОТУВЛИГИ ЮРТ ТАЯНЧИ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Қонунчилик палатаси томонидан шу йилдан бошлаб, 30 июлни "Халқлар дўстлиги куни" сифатида белгилайдиган қонун қабул қилинди. Халқлар дўстлиги кунини белгилаш орқали жамиятда, халқлар ва давлатлар ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Ушбу кунни нишонлаш билан халқлар, мамлакатлар, маданиятлар ва шахслар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни илҳомлантириш ва маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар яратиш имкониятини яратиш мумкиндир.
O'zMTDP туман Кенгаши ҳамда туман Маданият маркази билан ҳамкорликда "Миллатлар тотувлиги юрт таянчи" деб номланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда ҳинд, корейс, ўзбек, тожик, рус ва бошқа миллат вакилларининг урф-одат, анъаналари рақслари намойиш қилинди. Барча миллатлар ўртасидаги бирдамлик ва тотувликни таъминлаш тинчлик барқарор бўлишида муҳим ўрин тутиши ушбу тадбир орқали кўрсатиб берилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ташкилотчилар ҳамда 3-Боёвул сайлов округи депутати О.Бегимов ҳамда O'zMTDP туман Кенгаши томонидан совғалар билан тақдирланди.
Фотима Эшимбетова, O'zMTDP туман Кенгаши ижрочи котиби.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶