ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИК – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СИЁСИЙ МАЙДОНДАГИ БОШ МАҚСАДИ
Ҳар қандай мамлакат раҳбарининг дунё ҳамжиҳатидаги обрў-эътибори унинг қўшни давлатлар раҳбарлари билан муносабатлари ва дунё сиёсатчилари орасидаги баҳсли масалаларда ўз фикрини эмин-эркин ифода этиши, халқлар, миллатлар манфаатларини дадиллик билан ҳимоя қилиши, бу борада одил сиёсат олиб боришига боғлиқ. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида олиб бораётган ташқи сиёсати дунёнинг нуфузли мамлакатлари раҳбарлари ва етук сиёсий арбоблари томонидан тан олиниб, ҳатто дунё сиёсатида юқори баҳо берилмоқда.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналиши – яқин қўшниларга нисбатан очиқ ва конструктив сиёсат олиб бориш, марказий Осиёдаги муаммоларни тинчлик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш ва оқилона келишув асосида ҳал этишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга.
Айниқса, мамлакатимизнинг жанубий қўшниси Афғонистонда рўй бераётган воқеалар, мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий кескинликнинг кучайиши, минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳолатига жиддий сиёсий таъсир кўрсатишининг олдини олиш бўйича кўрсатаётган ташаббуслари, Афғон муаммосининг тинч йўл билан ҳал этилишига кўмаклашиш бўйича ривожланган давлатлар ва қўшни давлатлар раҳбарлари билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш мақсадида минтақадаги вазият юзасидан мунтазам сиёсий масалаҳатлашувлар олиб бораётгани Президентимизнинг сиёсий тамойиллар муштараклигини таъминлаш йўлидаги фидойилигини ифода этади.
Президентимиз “Янги Ўзбекистон” газетасига берган катта интервьюсида Марказий Осиё давлатлари кўзлаган асосий мақсад – тинчлик ва хавфсизлик орқали бугунги ижтимоий-сиёсий жараёнлар тобора кескинлашиб, минтақалараро манфаатлар, тўқнашувлар юз бераётган шиддатли даврда минтақада “стратегик режаларни амалга оширишга қодир тараққиёт омилларини биргаликда белгилаб олишдан иборат мамлакатимизнинг ташқи сиёсат соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан билдирган фикрлари бунинг яққол исботидир.
Саъдулла Содиқов, Ўзбекистон Республикаси Экологик партияси туман Кенгаши раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶