13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:32
Сиёсат 👁 338

Президентликка Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДПдан номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакили иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Президентликка Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДПдан номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакили иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Маълумки, мамлакатимизда жорий йилнинг 24 октябрь куни катта тарихий, сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Шу муносабат билан айни кунларда жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

24 сентябрь куни Амударё туманида ана шундай тарғибот тадбирларидан бири бўлиб ўтди. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида ўтказилган сайловолди тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодировнинг Қорақалпоғистондаги ишончли вакили, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгес депутати Тажибай Романов сайловчилар билан учрашди.

Тарғибот-ташвиқот тадбирида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Амударё туман кенгаши масъуллари, партия фаоллари, партиядан Халқ депутатлари туман кенгашига сайланган депутатлар, умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда ишончли вакил Тажибай Романов йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодировнинг таржимоий ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирди.

Қайд этилишича, номзоднинг сайловолди дастурида таълим-тарбия соҳасида, давлат бошқаруви тизимида, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш бўйича, ижтимоий адолат, қадриятларга ҳурмат ва фуқаро эркинликларини таъминлаш, ташқи сиёсат соҳаларида қатор янги ўзгаришлар амалга оширилиши белгиланган.

Хусусан, таълим-тарбия соҳасида “Янги авлод” дастури қабул қилиниб, унга кўра, бола туғилганидан мактабни тугаллагунигача бўлган даврни ўз ичига олган тарбия ва таълим дастури ишлаб чиқилиши учун ягона «Оила–боғча–мактаб» тизими яратилади.

Шунингдек, дастурда «Таълим инспекцияси» Олий Мажлис ҳузурида қайта ташкил қилиниши, педагоглар тайёрлаш тизими тубдан ислоҳ қилиниши, тарбиянинг ажралмас қисми сифатида Миллий киноиндустрия  ислоҳ қилиниш белгиланганлиги таъкидланди. 

Келтирилишича, сайловолди дастурида давлат бошқаруви тизимида маҳаллий кенгашларнинг ваколатлари ва фаолияти қайта кўриб чиқилиши, суд-ҳуқуқ тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилиши кўрсатилган.

Қолаверса, дастурда мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш бўйича давлат иштирокини тугатиш бўйича 5 йиллик давлат инновацион дастури қабул қилиниши, иш берувчилар учун ходимларни мажбурий суғурталаш мажбурий этиб белгиланиши, кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлашнинг қадриятларга таянган янги тизими жорий этилиши борасида устувор тамойиллар белгиланган.

Шу билан бирга, партия сайловолди дастурида ижтимоий адолат, қадриятларга ҳурмат ва фуқаро эркинликларини таъминлаш соҳасида миллий урф-одат, анъаналар, шаклланган қадриятларга ҳурмацизлик учун жавобгарлик жорий қилиниши, ўзбек тили кенг қўлланиладиган, замонавий тараққиётга уйғун тилга айланиши учун ҳуқуқий асослар кучайтирилиши, сўз эркинлиги ва жамиятни демократлаштириш давом эттирилиши, Халқ қабулхоналари бепул юридик маслаҳат марказларига айлантирилиши, алимент фонди ташкил этилиши каби устувор вазифаларни амалга ошириш кўрсатилган.

Тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодировнинг ишончли вакили Тажибай Романов йиғилганлар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Фотима Эшимбетова, ЎзМТДП Амударё тумани Кенгаши ижрочи котиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026