Ватаним
(Қўшиқ)
Бугун бутун дунёлар
Ўктамлигинг таниди,
Бунёдкорлик, ижодинг,
Кўркамлигинг таниди,
Улуғ издиҳомларда,
Ҳакамлигинг таниди.
Нақорат
Ғурурлардан юрагим
Жўшиб борар,Ватаним,
Кундан-кунга қудратинг
Тошиб борар, Ватаним!
Жаҳон аро шуҳратинг
Ошиб борар, Ватаним!
Эркин ва ёш авлоднинг
Сочин силаб, тараб қўй,
"Ким эдигу ким бўлдик?” –
Йўлингга бир қараб қўй.
"Элим” деб ёниб яша,
Юрт корига яраб қўй
Нақорат
Ғурурлардан юрагим
Жўшиб борар, Ватаним.
Кундан-кунга қудратинг
Тошиб борар, Ватаним,
Жаҳон аро шуҳратинг
Ошиб борар, Ватаним!
Кел, эй кўнглим, элингга
Сен ҳам зўр бир қанот бўл,
Истиқлолдан куч олиб,
Истиқболга сабот бўл,
Саждагоҳим муқаддас,
Қўшиғим бўл - баёт бўл.
Нақорат
Ғурурлардан юрагим
Жўшиб борар, Ватаним!
Кундан-кунга қудратинг
Тошиб борар, Ватаним!
Олам аро шуҳратинг
Ошиб борар, Ватаним!
Турсунбой Абдуллаев.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶