МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИ ҚАДРЛАБ, ВАТАНИМИЗ РАВНАҚИ УЧУН ҲИССА ҚЎШАМИЗ
Насиб қилса, яқин орада Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини кенг нишонлаймиз. Биз учун ушбу сана катта тарихий аҳамиятга эгадир. Яқин тарихга назар ташласак, мустақилликни қўлга киритишни аждодларимиз орзу қилиб, интилиб яшаган.
Кўп миллатли ўзбек халқимиз бошидан не-не синовлар ўтмади. Халқимизнинг метин иродаси ва матонати туфайли бу синовларни босиб ўтдик. Мустақилликка эришилгандан кейин кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, ҳар қандай тўсиқлар олиб ташланди. Иқтисодиёт, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун талай ишлар қилинди. Қолаверса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Президентимиз “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровга берган инервьюсида “Халқ биздан рози бўлса Яратган хам рози бўлади” деб айтдилар. Ҳақиқатан хам одамларнинг кўзларига қарасангиз улар ўз ҳаётидан розилиги ва мамнунлиги шундоқ билиниб туради. Яқин қўшнимиз Афғонистондаги воқеалар бизни ҳар бир тинч оттираётган тонгимиз учун шукрона қилиб яшашга даъват этади.
Мустақилликнинг қадрига етишимиз зарур ва ҳар бир фуқаро ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшмоғи жоиздир. Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин.
Ф. Эшимбетова, Ўз МтДП Амударё туман Кенгаши ижрочи котиби.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶