"КЕЛАЖАК УЧУН ОВОЗ БЕРАМАН" ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
ЎзМТДП туман Кенгаши томонидан "Келажак учун овоз бераман" шиори остида Президентликка номзод Алишер Қодировнинг сайловолди дастурини кенг тарғиб қилиш мақсадида сайловолди тарғибот тадбири ташкил этилди.
14 октябрь куни 64-сонли мактабда бўлиб ўтган тадбирда ЎзМТДП тумани Кенгаши фаоллари, ўқитувчилар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар Президент сайловининг ўзига хос жиҳатлари, Сайлов кодекси, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил сўз юритиб, маълумот беришди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодировнинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирилди. Тадбирда иштирокчилар сайловолди дастур бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, батафсил жавоблар олдилар.

Фотима Эшимбетова, ЎзМТДП туман Кенгаши ижрочи котиби.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶