ГУЛАСАЛ ХАЛҚАРО ГИМНАСТИКАЧИЛАР ТУРНИРИДА ҒОЛИБ БЎЛДИ
Ёш гимнастикачи қиз, 49-сонли мактабнинг 1-синф ўқувчиси Гуласал Йўлдошева шу йил 17 октябрда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ўтказилган Халқаро гимнастикачилар турнирида 1-ўрин ғолиблигини қўлга киритди. У устозларидан қунт билан ўрганган бор маҳоратини ишга солиб, муваффақиятга эришди.
Гуласал болаликдан спортга ошно тутинди. У ҳали гўдаклик вақтидан 2,5 ёшидан бошлаб, спортнинг гимнастика тури билан шуғулланиб бошлади. У бувиси кўмагида ҳар куни спорт мактабидаги машғулотларга қатнади. Мана шу меҳнатлари эвазига Гуласал ҳар доим турли хил мусобақаларда ҳар доим фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.
Ёш гимнастикачи қиз бу галги нуфузли мусобақада қўлга киритган ютуғи учун мактаб томонидан ҳам рағбатлантирилди. Нафақат мактаб, балки туманимиз номини шараф билан ҳимоя қилган кичик гимнастикачининг барча ютуқлари тенгдошларига намуна бўлмоқда.
Муяссар Халиллаева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶