12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:22
Адабиёт 👁 499

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЯКУНЛАНДИ

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЯКУНЛАНДИ

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат  ташкилоти томонидан шу йилнинг 22 сентябрида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, шу орқали уларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида мактаб ўқувчилар ўртасида “Мен севган бадиий асар” мавзусида иншолар танлови  эълон қилинган эди. Шу муносабат билан ташкилотимизга 120 дан зиёд иншо намуналари келиб тушди. Танлов мактаб ўқувчилари орасида адабиётсевар, теран фикрловчи, чуқур мулоҳаза юритишга қодир иқтидорли ўқувчиларнинг кўп эканлигини яна бир бор исботлади.

20 октябрь куни “Мен севган бадиий асар” мавзусидаги иншолар танловининг ғолиблари аниқланди. Иншолар танлови натижаларини кўриб чиққан бадиий кенгаш аъзоларининг хулосасига кўра 42-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Муборак Соатбоева Жек Лондоннинг “Ҳаётга муҳаббат” ҳикояси асосида ёзган иншоси “Жек Лондон илгари сурган ғояни яхши тушунгани, тенгдошларида ҳам ҳаётга муҳаббат уйғотишга интилганлиги учун биринчи ўринга, 2-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Фарида Саъдуллаева Абдулла Қодирийнинг  “Ўтган кунлар” романи асосида ёзган иншоси “Энг яхши миллий – назарий ёндашув учун” иккинчи ўринга, 16-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Гулруҳ Сапарбоева Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ҳақида ёзган иншоси “Энг яхши маънавият тарғиботи учун” учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Бундан ташқари кўпгина мактаб ўқувчилари иншо ёзиш баробарида ўзларининг адабиёт йўналишидаги аъло жиҳатларини намоён қилганлар, жумладан, 62-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шаҳло  Қуролова “Энг самимий фикрлари учун” 45-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Лобар Ўрозметова “Энг яхши таҳлилий фикрлари учун”, 36-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Кумушой Қўчқорова “Энг яхши бадиий образлар таҳлили учун”, “40-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шаҳло Янгибоева “Инсонни тўғри йўлга йўналтирувчи жўшқин фикрлари учун”, 9-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Севинч Мақсадбоева “Ватанпарварлик туйғуси улуғланган асарнинг энг севимли таҳилили учун”, 50-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Сарвиноз Тожибоев Тожибоева “Шахсий фикрини равон баён қилгани учун”, 73-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Кумуш Гулимматова “Мураккаб сюжетли асарнинг энг яхши таҳлили учун”, 32-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Гулдона Тўлибоева “Энг олийжаноб, одил ва оқил образ таҳлили учун”, 30-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Севинч Рахимова “Энг яхши эзгулик тарғиботчилиги учун”, 69-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Машҳура Жумиязова, “бадиий асар ҳақида энг ёқимли фикрлари учун” ана шундай эътирофга сазовор бўлдилар.

Танлов ғолиблари ва энг яхши иншолар ижодкорларига “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан совғалар ва мақтов ёрлиқлари топширилди.

Шунингдек, 39-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Феруза Рахимова, 13-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Феруза Ҳайтбоева, 83-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Рухшона Сотимова, 33-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Маржона Ражаббоевларнинг бизга жўнатган иншоларини ўқиб кўриб, уларнинг ниҳоятда зийрак китобхонлар эканлигига амин бўлдик.

Маълумки, туманимизда турли миллат вакиллари яшайдилар. Шу боис туманимизда қозоқ, қорақалпоқ, туркман тилларига ихтисослаштирилган мактаблар мавжуд. Қувонарли томони шундаки, танловга қизиқиш билдириб қозоқ қорақалпоқ, туркман тилларида ҳам ёзиб жўнатилган иншоларни ўқиб кўриб, таҳлил қилиб туманимизда турли тилларда ижод қилиш қобилиятига эга ёшларнинг етишиб чиқишига катта умид боғладик. 54-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Моҳидил Ўрозимбетова, 9-синф ўқувчиси Севинчой Ўрозимбетова, 11-синф ўқувчилари Мўлдир Жеткербоева, Айгерим Сапарбоевларнинг қозоқ тилида, 25-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси С.Давенова, 11-синф ўқувчилари Дилшод Сапардурдиев, Авазбек Ҳайтбоевлар ўзлари севган бадиий асар ҳақида туркман тилида ёзилган иншоларини жўнатганлар.

 Бу мактаб ўқувчилари орасида ҳам адабиётсевар, ўз қаламига эга, ижодий ишларга ёндашувчи ёшлар кўпайиб бораётганилиги бизни қувонтирди.

Қолаверса, 25-сонли мактабда иншолар аввало махсус комиссия кўригидан ўтказилиб кейин бизга жўнатилганлигининг ўзи ҳам мазкур мактаб маъмуриятининг иншолар танловига ўта масъулият билан ёндошганлигидан далолат бериб турибди.

Шу йилнинг апрель ойидан бошлаб барча умумтаълим мактабларида ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий қилинди. Тарғиботчилар қисқа муддат ичида мактабларда ижодий-маданий ишларнинг яхши йўлга қўйилишига муносиб ҳисса қўша бошладилар. Мазкур иншолар танловида 2-сонли умумтаълим мактабининг тарғиботчиси Аҳмад Нафасов, 16-сонли умумтаълим мактабининг тарғиботчиси  Юлдуз Турсунбоева, 32-сонли мактабнинг тарғиботчиси Назокат Қодирова, 50-сонли мактабнинг тарғиботчиси Гулноза Рахимова, 73-сонли мактабнинг тарғиботчиси Шоҳида Тажибоевлар жонкуярлик билан фаол иштирок этдилар. Ўзлари ишлаётган мактаб ўқувчиларининг  ижодий ишларида яқин кўмакчи бўлдилар.

Мактаб ўқувчиларининг иқтидорларини синаб кўриш мақсадида келажакда янгидан янги мавзуларда иншолар танловини эълон қилиб борамиз.

Мактаб ўқувчиларидан чиройли ҳуснихатда батафсил ёзилган таҳлилий мулоҳазаларга бой ҳолдаги иншоларни кутиб қоламиз.

Ўрозали РЕЙИМОВ, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026