Иқтисодиёт
👁 341
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки Манғит филиалининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди
Юртимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш, замонавий технологияларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Тиббиёт соҳаси масъуллари бўлган шифокорлар зиммасига соғлом турмуш тарзини яратиш борасида янги устувор вазифалар юкланмоқда.
Маълумки, мамлакатимизда тиббиёт соҳаси фидойиларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни сифатида белгиланиб, соҳа масъулларининг байрами нишонланади.
Бу йил ҳам шарафли ва масъулиятли соҳа масъулларининг касб байрамларини муносиб ўтказиш, уларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида турли тадбирлар ўтказилиб, байрам тантаналари ташкил этилмоқда. Амударё тумани тиббиёт бирлашмасида туманизмизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган шифокор ва ҳамширалар учун байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирини ташкил этишда Ўзбекистон “Қизил ярим ой жамияти” туман бўлими ҳам ташаббускорлик кўрсатди.
Байрам тадбирида туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фаҳриддин Абдуллаевлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда тиббиёт соҳаси ходимлларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталдилар ҳамда барча шифокорларни байрам билан табрикладилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар туманда тиббиёт соҳаси масъулларининг эришаётган ютуқлари хусусида сўз юритдилар ҳамда соҳада самарали фаолият юритиб келаётган, ҳамкасбларига намуна бўлаётган бир гуруҳ шифокорлар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Айтиш керакки, туман Тиббиёт бирлашмасида кўп йиллик тажриба ҳамда малакага эга бўлган 313 нафар шифокорлар ҳамда ўрта тиббиёт ходимлари фаолият юритиб, аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизматлар кўрсатиб келмоқдалар. Тиббиёт бирлашмасида соҳада илгари сурилаётган изчил ислоҳотлар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар олибборилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Тиббиёт бирлашмасидаги шифокорлар ҳамда ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 87 та “тиббиёт бригадалари” ташкил этилиб, улар томонидан 36157 та хонадонда тиббий хатлов амалга оширилган. Аҳоли ўртасида антропометрик ўлчовлар амалга оширилиши натижасида аҳоли 4 та гуруҳларга ажратилиб, ҳар бир гуруҳ билан алоҳида соғломлаштириш ва даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Халқимиз бошига келган оғир синовли кунларда, коронавирус пандемиясига қарши курашда туман тиббиёт соҳаси масъуллари ҳам қўлни қўлга бериб, катта масъулият билан касаллик тарқалишининг олди олиш, касалликка чалинган беморларни соғлом ҳаётга қайтариш борасида кеча-ю кундуз, машаққатли меҳнат қилишди. Олиб борилган самарали ишлар натижасида туманда ҳам CОВИД-19 инфекцияси билан боғлиқ ҳолат барқарор ҳолатга келтирилди.
Туман Тиббиёт бирлашмасида коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёнини ўтказиш борасида самарали ишлар ташкил этилиб, эмлашни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган. Тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли вакилларига касалликка қарши эмланишнинг хусусиятлари ва афзалликларини кенг турда тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилиб, инсонларни эмланишга жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.
Тадбир туман маданият бўлими хонандаларининг ажойиб куй-қўшиқларига уланиб кетди. Бир-биридан шўх-шодон тароналар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлаб, барча тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.
Шу фурсатдан фойдаланиб, барча тиббоёт соҳаси масъулларини, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларини ҳамда ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз. Масъулиятли ва машаққатли касбларида катта сабр-матонат ҳамда куч-ғайрат тилаймиз. Байрамингиз қутлуғ бўлсин, саломатлик посбонлари!
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶