16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 17:35
Жамият 👁 151

ШИФОКОРЛАР ОИЛАСИ

ШИФОКОРЛАР ОИЛАСИ

Инсон зоти жамики мавжудотлар ичида энг ақллиси, фаросатлиси, мўътабари. У яратувчанлик қобилиятига эга, ҳаётни, жамиятни ўзгартиришга қодир. Турмушимиздаги жамики қулайликлар, ободлик, фаровонлик инсонлар закоси, фидойи меҳнати маҳсулидир. Бироқ, шундай бир соҳа ходимлари борки, уларнинг меҳнатларининг ҳеч бир қиёси йўқ, улар – одамлар дардига дармон бўлувчи тиббиёт ходимларидир.

Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, дейди халқимиз. Ҳа, соғлигида муаммо бўлмаган, шифокорлар ҳузурига нажот истаб бормаган одамни топиш мушкул. Жони азобдаги одамга ёрдам бера олиш, уни дард исканжасидан қутқариш – чинакам фидойиликдир.

Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тиббий ёрдам бўлимида қарийб ўн йилдан бери жарроҳ-шифокор бўлиб ишлаб келаётган, шу давр мобайнида  улкан тажриба тўплаб, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ҳам муваффақиятли адо этиб, эл олқишини олаётган Санжар Оллаберганов ҳам бутун салоҳиятини, иқтидорини касбига бағишлаганларнинг бири.

 У ўрта мактабни тугатгач, Тошкент Педиатрия тиббиёт олийгоҳининг Нукус филиалига ўқишга кирди. Олийгоҳни тугатиб, 1 йил муддат онколог-шифокор бўлиб ишлади ва соҳаси бўйича чуқурроқ билим олиш мақсадида Тошкент Тиббиёт олийгоҳида ординатурада жарроҳлик йўналиши бўйича таҳсил олди. 2011 йилдан бери туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тиббий ёрдам бўлимида жарроҳ-шифокор. Касбига сидқидилдан ихлос қўйган йигит ўз устида ишлашдан, ўқиб-ўрганишдан эринмайди. Шу тариқа соҳага жорий этилаётган илғор технологияларни ҳам пухта ўрганди, нуфузли олийгоҳларда малака оширди ва ҳозирги кунда жарроҳлик амалиётларида янги технологияларни муваффақиятли қўлламоқда.

Бундай амалиётлар беморнинг тез ва асоратсиз соғайиб кетишида муҳим роль ўйнайди.

С.Оллабергановнинг бу касбга ихлос қўйиши бежиз эмас. У бутун умрини тиббиёт соҳасига бағишлаган тажрибали жарроҳ Фарҳод Оллабергановнинг икки ўғлининг каттаси. Оилада ота-она касбининг  нечоғлик масъулиятли, машаққатли  ва айни дамда шарафли эканлигини ҳам чуқур ҳис қилиб улғайган Санжар отасига муносиб издош бўлишга интилди.

Уларнинг оиласини шифокорлар оиласи, деб ҳам аташ мумкин. Чунки Фарҳод Оллабергановнинг Санжардан ташқари уч нафар қизи олий маълумотли шифокор бўлиб етишишган.

– Мен отамдаги ўта босиқлик, мулоҳазалилик ва касбга ихлос каби хислатларни ўзимда шакллантиришга доим ҳаракат қиламан. Чунки беморнинг аҳволига қараб муомала қилиш, унинг кўнглига йўл топа олиш жуда муҳим. Беморнинг инжиқликларини ҳам кўтаришга, соғайиб кетишига ишонтириб муолажа қилишга тўғри келади, – дейди Санжар кулиб.

– Шифокорликни танлаганингиздан афсусланган вақтларингиз ҳам бўладими?

– Афсусланмайман. Бироқ бизнинг бўлимга асосан, оғир аҳволдаги, шошилинч ёрдамга муҳтож беморлар олиб келинади. Уларни қисқа муддатда оёққа турғизиш қийин. Уларнинг нега дориларинг кор қилмаяпти, нега оғриқларим қолмаяпти, каби саволлари баъзан дилимни оғритади.

Шундай вақтларда ҳатто кексаликка қадам қўйганларида ҳам касбини ардоқлаб, ишлаб келаётган отамни ўйлайман. Бу менга далда беради.

Ҳа, ҳеч ким қай маконда, қай манзилда, қандай оилада дунёга келишини ўзи белгиламайди.

С.Оллабергановнинг толеи кулгани шуки, шифокорлар оиласида дунёга келди ва ўзининг ҳаёт йўллари ҳам қипчоқлик шифокор қиз Гулжаҳон  Обдалова билан боғланди. Улар 2012 йилда эзгу орзу-умидлар билан оила қуришди. Ҳозир бири-биридан ширин уч нафар фарзандларнинг ота-оналари бўлишди.

– Ҳам оила, ёш болалар билан иш қийинлик қилмайдими? – қизиқиб сўрайман Гулжаҳондан.

– Яқин кўмакчим – қайнонам бор, шунинг учун бамайлихотир ишлайман. Худога шукур, оиламиз тинч, аҳил, – дейди қувониб Гулжаҳон.

Туманимизда соғликни сақлаш соҳаси ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган оилавий шифокорларни касб байрамлари билан қутлаб, ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019