АМУДАРЁЛИК ЁШ ТЕННИСЧИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ҒОЛИБИ БЎЛДИ
36-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Беҳзод Отамуродов устозлардан билим сирларини ўрганиш билан бирга спортнинг стол теннис тури билан шуғулланади. Болаликдан бошлаб, теннисни мустақил ўрганган ёш спортчи тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабига тўгаракка қатнаб, моҳир мураббийлар кўмагида маҳоратини янада оширди.
Маҳоратли ёш теннисчи Беҳзод турли мусобақаларда иштирок этиб, рақибларни мағлуб қилишни ўрганди ва кўплаб ғалабаларни қўлга киритиб, мураббийларнинг ишончини қозонди.
10-13-ноябрь кунлари Қонликўл туманида Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан спортнинг стол теннис тури бўйича 15 ёш ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати ташкил этилди. Ушбу Чемпионатда тенгдошлари билан куч синашган Беҳзод Отамуродов фахрли 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Стол теннис бўйича Қорақалпоғистон чемпионати ғолиби бўлган амударёлик Беҳзод Отамуродовга олтин медаль, диплом ва чемпионатнинг Ўзбекистон босқичига йўлланма берилди.
О.Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶