12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:14
Спорт 👁 515

“Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида аёл-қизлар ўртасида гимнастрада спорт мусобақалари ўтказилди

“Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида аёл-қизлар ўртасида гимнастрада спорт мусобақалари ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 4 ноябрдаги “Республикада спортнинг гимнастарада (гимнастика барча учун) турини янада ривожлантириш тўғрисида”ги баёни ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раҳбарлигида жорий йилнинг 15 ноябрь санасида тумандаги барча корхона ва ташкилотлар ва тадбиркорлик  субъектлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, туманда 2021 йил  ноябрь ойида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида гимнастрада спорт мусобақаларини  ташкил этиш ҳамда ушбу мусобақаларга тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларни кенг жалб қилиш вазифаси топширилган эди.

Мазкур вазифанинг амалий ижросини таъминлаш, гимнастрада спорти мусобақаларини янада оммалаштириш мақсадида  туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Шерметов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Юлдашев, Туризм ва спорт бўлими раҳбари Ғ.Қурбонбоевлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари “Соғлом аёл – буюк келажак” ғояси асосида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида кенг қамровли гимнастрада мусобақалари ташкил этилди.

Мусобақаларни юксак савияда ўтказишга қаратилган чора-тадбирларга кўра, мусобақа ўтказиладиган жой гимнастрада спорти логотипи туширилган баннерлар билан безатилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Мусобақа иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларга мувофиқ, туман Тиббиёт бирлашмаси, Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан мутахассис шифокорлар навбатчилиги ташкил этилиб, тиббий ниқоблар, антисептик воситалар ҳозирлаб қўйилди. Мусобақанинг очилиш маросимида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан мусиқий чиқишлар ташкил этилди.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан мусобақада иштирок этишни хоҳловчи ёшлар сафини янада кенгайтириш мақсадида, аввало ҳар бир корхона ва ташкилотда, таълим соҳасида фаолият юритаётган аёл-қизларнинг рўйхати шакллантирилгани мусобақанинг янада қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтишини таъминлади.

Жорий 2021 йил 27 ноябрь санасида эса тумандаги корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар жамоалари ўртасида “Спорт - нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида гимнастрада спорти мусобақалари дўстона ва самимий руҳда ўтказилди.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Туризм ва спорт бўлими, Маданият бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида Амударё тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби спорт залида бўлиб ўтган мазкур мусобақа туманимизда аёл-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, гимнастрада спорт турини қўллаб-қувватлаш янада ривожлантириш ва ушбу спорт турини оммалаштириш ҳамда етук спортчиларни етиштириб чиқаришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Мусобақада жами 20 та жамоадан 160 нафар иштирокчилар қатнашди.

Мусобақа якунида I-ўринни 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти, 2-ўринни 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти, 3-ўринни 16-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби жамоалари эгаллашди.

Ғолиблар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари, Туризм ва спорт бўлимининг I-II-III-даражали дипломлари ва ташаккурномалари билан тақдирланишди.

Мусобақанинг оммавийлигини ошириш ва аҳолининг кенг қатламлари орасида кенг ёйиш мақсадидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Мусобақа якунида туманимизнинг таниқли санъаткорлари мусобақа ғолибларига мусиқий табрик йўлладилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026