14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:26
Сиёсат 👁 2,902

Амударё тумани ҳокими Р.Йўлдашевнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 23 йиллик байрам тадбиридаги НУТҚИ

Амударё тумани ҳокими Р.Йўлдашевнинг  Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг  23 йиллик байрам тадбиридаги  НУТҚИ
       Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, қадрли меҳмонлар!

Бугун халқимиз мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигини катта шодиёна билан, кўтаринки кайфиятда қарши олмоқда. Жаннатмакон юртимизнинг ҳар бир гўшасида байрам нафаси кезиб юрган шу қутлуғ кунларда Сизни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни, барча юртдошларимизни энг улуғ ва энг азиз байрам – мустақиллик куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Шундай фарахбахш кунларда бизга истиқлолдек улуғ неъматни ато этгани, халқимизни турли бало-қазолардан омон сақлаб, ёруғ кунларга етказгани учун ҳар биримиз Яратганга шукроналар айтишимиз ҳам қарз, ҳам фарз, деб ўйлайман.

Шу ўринда айтиш керакки, бугун биз шонли 23 йиллигини нишонлаётган истиқлолимиз ўз-ўзидан келмади. Ватан озодлиги асрлар давомида ота-боболаримиз учун энг улуғ орзу бўлиб, бу йўлда юртнинг минглаб фидойи ўғлонларининг қони тўкилганини халқимиз ҳеч қачон эсидан чиқармайди. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритган буюк тарихий сана – 1 сентябрь халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутадиган қутлуғ кундир.

Албатта, истиқлолнинг қўлга киритилгани билан ҳамма нарса ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Мустабид тузум барҳам топганидан кейин мамлакатимизда юзага келган жуда қалтис иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-маънавий вазиятни бартараф этиш йўлида қанча машаққатли, таҳликали кунларни бошдан кечирдик.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан узоқни кўзлаб барча соҳаларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, бошига тушган мураккаб синов ва қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтган халқимизнинг мустаҳкам иродаси, ғайрат ва шижоати туфайли мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашга эришдик.

Бугунгидек сурурли дамларда ўз-ўзимизга "Биз кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?” деган ҳақли саволни бериб, бундан 23 йил олдинги ва бугунги кунимизни солиштирар эканмиз, тўғри белгилаб олган ўзимизга хос ривожланиш йўлимиз, халқимизнинг истиқлол ғояларига садоқати, ҳалол ва фидокорона меҳнати натижасида мустақиллик йилларида улкан ютуқлар қўлга киритилаётганининг гувоҳи бўламиз.

Бугун дунёда ўзбек деган миллат, Ўзбекистон деган давлат борлигини, унинг қисқа даврда улкан ривожланиш йўлини босиб ўтганини, юртимизнинг куч-қудрати, салоҳиятини бутун дунё тан олди.

Истиқлол йилларидаги ўзгаришларнинг энг каттаси одамларимиз онгида, дунёқарашида рўй берди. Бугунги ўзбекистонликлар ўтган асрнинг 90-йилларидаги боқимандалик кайфиятидаги одамлар эмас. Улар эркин ва обод юртда тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиб, мустақилликни мустаҳкамлаш, ободлик ва бунёдкорлик ишларига ҳисса қўшишдек улуғвор мақсадлар билан яшамоқдалар, меҳнат қилмоқдалар.

Уларда ўз юртининг келажагига, ўзининг эртанги кунига ишонч, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси мужассам. Ана шундай фидойи эл меҳнатидан мамлакатимиз равнақ топмоқда, юксалмоқда.

Юртимизнинг кичик бир гўшаси бўлмиш Амударё туманида ҳам бундай ўзгаришлар, янгиланиш ва юксалишлар кун сайин бўй кўрсатмоқда.

Шаҳар-у қишлоқларимиз, маҳалла-ю кўчаларимиз, ҳовли ва хонадонларимиз обод қиёфа касб этиб, файзли масканларга айланмоқда.

Амударёликлар жорий йилда ҳам энг улуғ ва энг азиз байрамни катта меҳнат зафарлари билан қарши олмоқдалар.

Истиқлол байрами арафасида йирик саноат лойиҳаси - "Амударётекс” хорижий корхонаси илк маҳсулотини бера бошлаган бўлса, қишлоқ хўжалиги соҳаси илғорлари пилла ва ғалла етиштириш бўйича контрактация шартномаларини Республикамизда биринчи бўлиб бажаришди ва айни кунларда энг масъулиятли палла – пахта йиғим-терими арафасида турибди.

Ишонамизки, пахтакорларимизнинг ва бутун халқимизнинг ҳамжиҳатликдаги меҳнати самараси сифатида яқин кунлар ичида 40 минг тоннадан ортиқ юксак хирмон бунёд этилади ва бу ҳам истиқлолимизнинг 23 йиллигига катта туҳфамиз бўлади.

Қурувчиларимизнинг фидойи меҳнатлари туфайли байрам арафасида қишлоқларимизда 70 та намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар, қатор таълим масканлари янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ўзида туманимизда кинотеатр, 5 та ҳудудда мини футбол ва волейбол майдончалари, "Камолот” ёшлар шаҳарчасида 48 хонадонга мўлжалланган шинам ва замонавий 4 қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилиш арафасида.

Шунингдек, тадбиркорларимизнинг ўз маблағлари ҳисобидан овул ва маҳалаларимизда ижтимоий-маданий бинолар ва тадбиркорлик объектлари қуриб битказилмоқда.

Таълим, соғликни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги бошқа соҳаларда ҳам истиқлол байрамига туҳфа этгулик ютуқларимиз бисёр. 

Азиз меҳмонлар!

Биз фахр билан тилга олаётган бу ютуқлар, барпо этилаётган эркин ва фаровон жамият, кун сайин ривожланаётган озод ва обод Ватан – буларнинг барчаси фарзандларимиз учун. Дунёда бизнинг халқимиздек оилапарвар, болажон халқ бўлмаса керак.

Муҳтарам юртбошимизнинг жорий йилни "Соғлом бола йили” деб эълон қилгани халқимизнинг ана шу инсоний фазилатининг ёрқин намунаси бўлди.

"Соғлом бола йили” туман дастурига мувофиқ умумий қиймати 22 миллиард сўмликдан ортиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу маблағлар ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш каби хайрли ишларга сарфланади. Мақсадимиз ягона – биздан фарзандларимизга озод ва обод Ватан қолсин!

Қадрли меҳмонлар!

Ушбу сурурли дамларда "Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим Сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним” деган шиорни дилларига жо қилиб, истиқлолимизнинг 23 йиллик байрамини кўтаринки руҳда нишонлаётган юртдошларимизни яна бир марта энг улуғ ва энг азиз байрамимиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Мана шу унутилмас дамларда кўпни кўрган, ҳаётнинг турли қийинчиликларида тобланиб, бугун ёш авлодга ўрнак бўлаётган нуроний отахон ва онахонларимизни, фидойи ва ҳалол меҳнати билан туманимиз номини юртга танитаётган олижаноб ва бағрикенг юртдошларимизни, барча эзгу ва хайрли ишларимизнинг давомчилари бўлмиш ёшларимизни она Ватанимиз тарихидаги энг улуғ сана – мустақиллик байрами билан табриклайман!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Эътиборингиз учун раҳмат!


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026