Пайшанба – соғлом овқатланиш кунига бағишлаб тадбирлар ташкил этилди
Пайшанба – соғлом овқатланиш куни. 10 март куни шу муносабат билан Қиличбой овулидаги 15-сонли ва Бобур номли овулдаги 86-сонли мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ва устозларга соғлом ва рационал овқатланиш мавзусида саломатлик дарслари ўтказилди. Тадбирларда шифокорлардан М.Юлдашева, Ф.Таирова, У.Дўсчонова, М.Эрназаров, Т.Саидова, Г.Аллаёров, Х.Собиров ва бошқалар қатнашишди.
Шунингдек, Қангли, Куюк кўпир овуллари аҳолиси ҳамда 6-, 21-сонли МТТ ходимлари билан учрашувлар ташкил этилиб, соғлом овқатланишнинг аҳамияти, туз ва шакарни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган касалликлар ва уларнинг салбий оқибатлари, ортиқча вазн, семизликнинг олдини олиш, соғлом овқатланиш тамойиллари бўйича ҳамда ОИВ, ОИТС касаллигининг юқиш йўллари, сил касаллиги ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари кабилар тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
Тадбир якунида соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш ҳақида маълумотлар қайд этилган буклет тарқатилди.
Ж.Явкашев, туман ТТБ АСТТҚҚ ва ЖФО бўлими шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶