“МАТЕМАТИКА ФАНЛАР ИЧРА ШОҲ, УНИНГ СИРЛАРИДАН БЎЛИНГИЗ ОГОҲ!” ДЕБ НОМЛАНГАН КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ
55- сонли мактабда февраль ойи – аниқ фанлар ойлиги доирасида методбирлашма жамоаси томонидан “Математика фанлар ичра шоҳ, унинг сирларидан бўлингиз огоҳ! ” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирни мактаб директори Д.Ариков очиб берди ва нутқ сўзлади. Шундан кейин тадбирни ўқувчи-ёшлар қизиқарли ва мазмунли дастурлари билан давом эттиришди.
Кеча давомида ўқувчи-ёшлар математика ва информатика фанининг ёрқин томонларини ўзларининг тайёрлаб келган куй ва қўшиқлари ёрдамида очиб бердилар. Математика давр билан ҳамнафас қадам ташлаш учун энг керакли фан эканини кеча давомида англаб тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Кечани тайёрлашда мактабнинг аниқ фанлар методбирлашмаси аъзолари Р Раҳматуллаев, Д.Сагиндикова, Н.Юсупова, З.Абдуллаева, Д.Бозорбоева, З.Пирниёзов, Д.Ибрагимова, Д.Жуманиязова,З.Камолбоевалар жонбозлик кўрсатдилар.
Фан ойликлари давомида мактабда интерактив методлар ёрдамида очиқ дарслар ҳам ташкил этилиб келинмоқда. Бу очиқ дарслар ўқувчиларга фанларни ўрганишда ва қизиқишларини оширишга хизмат қилиб келмоқда.
Зумрад Абдуллаева, Нафиса Юсупова, 55-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчилари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶