12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:41
Спорт 👁 445

АМУДАРЁДА ЎТКАЗИЛГАН БОКС БЎЙИЧА ОЧИҚ ТУРНИР ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

АМУДАРЁДА ЎТКАЗИЛГАН БОКС БЎЙИЧА ОЧИҚ ТУРНИР ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Ҳар йили юртимизда 9 апрель санаси Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ташкил куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан ҳудудларда турли тадбирлар, спорт мусобақалари, учрашувлар ўтказилади.

Амударё туманида ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишлаб, Республика Бокс федерациясининг соврини учун очиқ турнирга старт берилган эди. Шу йил 31 мартидан 3 апрелгача давом этган беллашувларда 2005-2006, 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўзаро куч синашиб, ўз маҳоратларини кўрсатишди.

3 апрель куни очиқ турнир ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тажимуродов, туризм ва спорт бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев, бокс федерацияси биринчи ўринбосари Жасур Нуримбетов, ижрочи директори Мурад Куанбоев ҳамда бошқа масъуллар иштирок этдилар.

Катта бокс байрамига айланиб кетган маросимда сўзга чиққанлар мусобақалар дўстона руҳда ўтганлигини таъкидлаб, ёшлар орасидан маҳоратли, истеъдодли спортчилар етишиб чиқаётганлиги, бунинг учун юртимизнинг барча ҳудудларидаги спорт масканларида етарли шароитлар яратилганлиги ва бошқалар тўғрисида кенг тўхталдилар. Шунингдек, бўлиб ўтган мусобақаларда иштирок этган ёш спортчилар куч-ғайрати, шижоатини, ғалабага бўлган ишончини намоён этишганини эътироф этдилар.

Таъкидланганидек, тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг Чордара маҳалласида жойлашган базаси ёнидаги мини футбол майдончасида ўрнатилган рингда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманлари, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри иқтидорли ва кучли боксчилари иштирок этдилар. Шунингдек, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги бокс тўгаракларида шуғулланаётган ёш спортчилар ҳам бокс мусобақаларида қатнашиб, ўз маҳоратларини кўрсатдилар.

Очиқ турнир беллашувларида Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидан ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан жами 155 нафар ёш боксчилар 23 та вазн тоифасида иштирок этдилар. Мусобақанинг якуний босқичи яъни, финал жангларидан сўнг, ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди.

Беллашувларда куч синашган амударёлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам ўз вазн тоифалари бўйича ғолибликни қўлга киритишга мушарраф бўлдилар. Улардан Оғабек Каримбоев 37 кг. вазн тоифасида, Азиз Нуримов 46 кг. вазн, Баҳриддин Қурбиязов 58 кг. вазн, Жавлонбек Жумамуродов 54 кг. вазн, Умид Давлетов 57 кг. вазн, Бахт Собуров 60 кг. вазн, Бунёд Илҳомов 63,5 кг. вазн, Комрон Қўшмонов 67 кг. вазн тоифаларида 1-ўрин ғолиблари бўлдилар.

Тақдирлаш маросимида очиқ турнир ғолиблари медаллар, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, ёш спортчилар Жавлонбек Жумамуродовга “Энг яхши жанги учун” номинацияси, Бунёд Илҳомовга “Энг яхши боксчи” номинацияси берилиб, велосипед совға қилинди. Муобақаларда ўз маҳоратини кўрсатган ёш боксчи Бахт Собуровга эса “Энг яхши техникаси учун” номинацияси ва рағбатлантирувчи совға берилди.

Қизиқарли ўтган очиқ турнир мусобақалари барча спортчиларда катта таассуротлар қолдирди.

 О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026