12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:23
Спорт 👁 509

ТУМАНИМИЗДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ РАИСИ КУБОГИ УЧУН ФУТБОЛ, МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАРГА СТАРТ БЕРИЛДИ

ТУМАНИМИЗДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ РАИСИ КУБОГИ УЧУН ФУТБОЛ, МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАРГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Спорт қадимдан одамларни бирдамликка, ҳамкорликка ва тинч-тотувликка чорловчи муҳим восита бўлиб келган.

Спорт кишини жисмонан чиниқтирибгина қолмай, маънавий дунёсини бойитишга, ўз юрти шарафини муносиб ҳимоя қилишга ўргатади. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда спортнинг оммавийлигига эришиш, аҳоли қатламлари орасида турли мусобақалар ўтказиб, иқтидорлиларни рағбатлантириб боришга эътибор кучаймоқда.

Мамлакатимизнинг қишлоқ ва маҳаллаларида яшовчи уюшмаган ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг ўз қобилиятларини намойиш этишларига шароит яратиш ва кўнглида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақанинг Амударё тумани саралаш босқичи бошланиши байрам тусини олди. Шу йилнинг 5 апрель куни Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласидаги сунъий қопламали мини футбол майдончасида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, секторлар раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи Султанмурат Жолымбетов, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, туризм ва спорт бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тажимуродов ҳамда ёш спортчилар қатнашдилар.

Байрамона безатилган сунъий қопламали майдончада саф тортган спортнинг футбол, мини футбол турлари билан шуғулланаётган маҳаллалар ёшларини туман ҳокими Султонбой Йўлдошев қизғин муборакбод этди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун бошланаётган ушбу нуфузли беллашувда барча жамоаларни муваффақиятли иштирок этишга ва ғолиб бўлишга чақирди.

Қайд этиш лозимки ушбу мусобақанинг илк босқичида туманимиздаги 49 та маҳаллаларнинг ҳар биридан биттадан, жами 49 та жамоалар иштирок этади.

Тадбирда иштирок этган Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродовлар спорт мактаб ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари, туман ҳокимлиги Туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкиллаштирилаётган ушбу мусобақа 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган футбол ишқибозлари жамланган барча жамоалар учун унутилмас воқеа бўлиб қолишини таъкидладилар.

Тадбирда мусобақанинг илк босқичида қайси жамоа ким билан ғолиблик учун тўп суришини аниқлаш учун қуръа ташланди. Футбол, мини футбол ишқибозлари жамоалари уч босқичда – туман саралаш, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича саралаш ва финал мусобақаларида ўзаро куч синашадилар.

Сўнгги йилларда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақа минглаб ёшларни қамраб олмоқда ва тобора нуфузи ортиб бормоқда.

Мусобақанинг август ойида бўлиб ўтадиган финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ўз ҳудудларида ғолиб бўлган 14 та жамоалар беллашади. Ғолиб жамоага ўзлари истиқомат қилувчи ҳудудда мини футбол майдончаси, 2-, 3-ўринлар эгаларига эса “Workout” тренажёр майдончалари қуриб берилади. Туманимиз ёшларига беллашувларда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026