12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:23
Спорт 👁 519

Амударёлик Шаҳзод Солиев – Ўзбекистон чемпиони!

Амударёлик Шаҳзод Солиев – Ўзбекистон чемпиони!

Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли ўз қобилиятларини амалда намоён этиб, турли нуфузли спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаб келаётган ёшлар сафи тобора ошмоқда. 

Дурунки маҳалласида туғилиб ўсган Шаҳзод Солиев  спортнинг стол тенниси билан шуғулланишни бошлаганида ҳали жуда кичкина, 5-6 яшар болакай эди. 36-сонли умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси бўлган бобоси Солий Йўлдошев неварасининг қизиқишлари билан шахсан ўзи жиддий шуғуллана бошлади. Уйида невараси учун теннис столи ўрнатиб, унинг ҳар  бир ҳаракати, интилишларини эринмай кузатиб борди, шу билан бирга, машғулотлар узвийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратди.

Шаҳзод аввал оилавий мусобақаларда  дадасини, кейинчалик бобосини эпчилликда ортда қолдирди. Ўзи таълим олаётган 36-сонли мактабда  эса синфлараро ва ҳудудий мусобақаларда доимий ғолиблар сафидан жой олди.

10 ёшидан туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг стол тенниси  тўгарагига қатнай бошлаган Ш.Солиев тўгарак раҳбари Ҳамида Ражабовадан бу нозик спорт турининг сир-асрорларини ўрганди. БЎСМда ўтказилган стол тенниси мусобақаларида, туман биринчилигида фаол иштирок этиб, мунтазам равишда юқори ўринларни эгаллади.

Неварасидаги стол теннисига бўлган қизиқишни рағбатлантириш мақсадида Солий ота Йўлдошев уни 2017 йилда Нукус шаҳридаги олимпия заҳиралари коллежига олиб борди. Коллежда танлаган йўналиши бўйича  маҳорат ва эпчиллик ҳамда тест  синовларидан муваффақиятли ўтган Ш.Солиев ўқиш жараёнида нафақат стол тенниси спортининг нозик жиҳатларини, балки спортчига хос бўлган маданиятни, шу билан бирга умумтаълим фанларини пухта ўрганди. Қисқа фурсат ичида у намунали, интизомли хулқи, билимдонлиги билан ва стол тенниси бўйича моҳир спортчи сифатида танилди.

Яқинда, баҳор байрамлари арафасида Ш.Солиев устозлари учун муносиб совға ҳозирлади. У жорий йилнинг 1-7 март кунларида  Фарғона вилоятида, 2004-2006 йилларда туғилган ўсмир ўғил болалар ва қизлар  ўртасида стол тенниси бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида энг чиройли ўйин кўрсатиб, 1-ўринни қўлга киритди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт ишлари Вазирлиги томонидан 1-Даражали Диплом ва олтин медаль билан тақдирланди.

Ўз йўналиши  бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлган Ш.Солиевнинг  бу ютуғи ўзи таълим олаётган Нукус шаҳридаги  олимпия заҳиралари коллежидаги устозлари, таълим олган 36-сонли  мактаби ҳамда туман БЎСМдаги устозлари учун ҳам чексиз қувонч бағишлади.

Р.ИБРАГИМОВА, amunews.uz жамоатчи мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026