ЎЗБЕК ЖАНГ САНЪАТИ ТОБОРА РИВОЖЛАНМОҚДА
Туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги ўзбек жанг санъати гуруҳида 90 нафардан зиёд катталар ва ўсмирлар марган-чавандозлик, қиличбозлик, найза улоқтириш, камондан ўқ отиш, ўзаро жанг, 18 ёшдан катталар отда юриб камондан отиш каби йўналишларда шуғулланиб, ўзларининг спорт иқтидорини ривожлантирмоқдалар.
Спортнинг ушбу тури бўйича уч нафар малакали мутахассислар улар билан мунтазам шуғулланишмоқда.
Яқинда мураббийлар Қутлимурод Примматов, Маҳмуджон Сафарбоевларнинг бир гуруҳ шогирдлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек жанг санъатининг кўргазмали чиқиш йўналишида ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишиб, қувонарли ютуқларни қўлга киритишди. 9 нафар тарбияланувчилар жамоавий чиқишда фахрли иккинчи, яккалик баҳсларида эса Отабек Йўлдошев, Бунёд Жумабоевлар учинчи ўринни енгиб олдилар.
Туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчилари бундан олдин марган–чавандозлик бўйича ўтказилган Ўзбекистон биринчилигида ҳам муваффақиятли иштирок этишган, хусусан, Лайло Худойберганова ўз вазн тоифасида биринчи, Севинчой Ражаббоева, Лолагул Тозабоевалар иккинчи, Дилшод Қурбонбоев, Фазилат Ибрагимовалар эса учинчи ўринларни эгаллаб қайтишган эди.
Гулноза НОРИММАТОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶