28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 21:19
Сиёсат 👁 275

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ХДП ФРАКЦИЯСИ РАҲБАРИ ХАЛИЛЛА ЕШИМБЕТОВ АМУДАРЁ ТУМАНИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ХДП ФРАКЦИЯСИ РАҲБАРИ ХАЛИЛЛА ЕШИМБЕТОВ АМУДАРЁ ТУМАНИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ҳозирги кунда мамлакат ҳудудида боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга давлатимиз томонидан шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Айниқса, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш уларнинг бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш, тадбиркорликка ўргатиш ҳамда уларга субсидия ва имтиёзли кредитлар давлатимиз томонидан ажратилмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам ушбу тоифадаги фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда.

22 апрель куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов Амударё туманига ташриф буюриб, туман партия Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи фаолияти билан танишди.

Туман ҳокимлигида шу мақсадда ўтказилган йиғилишда партия масъуллари ва фаоллари, депутатлар иштирок этдилар. Йиғилиш давомида ўтган давр мобайнида партия туман Кенгаши ҳамда депутатлар гуруҳи томонидан амалга оширилган тегишли чора-тадбирлар, амалий ишлар хусусида сўз юритилди. Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов бу борада фикр-мулоҳазаларини маълум қилиб, ўз таклифларини киритди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши раиси лавозимига тайинланган Эшманов Маҳмуд Эгамбергановични табриклади. Ундан ташқари, партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, амалга ошириш борасидаги муҳим вазифалар хусусида кенг тўхталиб ўтди.

Йиғилишдан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташаббуси билан эълон қилинган депутатларнинг ўз сайловчилари билан ишлашнинг долзарб ўн кунлиги доирасида партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, депутатлар гуруҳи раҳбари Мақсуд Саъдуллаев билан биргаликда Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва уни Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга ошириш бўйича қабул қилинган Давлат Дастури, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессияларида қабул қилинган Қонунлар ҳамда қарорларнинг мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар берилди. Шу билан бирга ҳудуддаги аҳоли муаммолари ўрганилиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

Шундан сўнг, партия масъуллари Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро  Ҳамида Отажонованинг уйида ташкил қилинган тикувчилик цехига ташриф буюрди. Ҳамида Отажонова 32 млн 800 минг сўм миқдорида кредит олиб, ўзи билан яна маҳалладаги 4 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаган. Масъуллар цехдаги аёллар фаолияти билан танишиб, келгусидаги режаларини мухокама қилишди ҳамда ишларини янада кенгайтиришни тавсия қилишди.

Тадбир сўнгида юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари ташкил этилди. Партия масъуллари Бўстон маҳалласи ҳудудига мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазиб, яшил ҳудудлар кенгайишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

М.Саъдуллаев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026