12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:38
Сиёсат 👁 476

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини муносиб тарзда ўтказишга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини муносиб тарзда ўтказишга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Маҳалла раислари сайлови – мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқелик саналади. Маълумки, 2022 йил 16 март куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг йиғилишида фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ сайлов жорий йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланган эди.

Ушбу қонун ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида мавжуд 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловга пухта тайёргарлик кўрилди.

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини демократик тамойилларга риоя қилган ҳолда муносиб тарзда ўтказиш мақсадида фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил қилиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари, ҳамда маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар учун ўқув семинарлари ўтказилиб келинмоқда.

Шундай семинарлардан бири 10 май куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси аъзоси Марям Аҳмедовa ҳамда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Илҳом Матчанов бошчилигида бўлиб ўтди.

Семинарда дастлаб сайлов жараёнларини қонун талаблари асосида ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, туман Адлия бўлими бошлиғи Мўминжон Матюсуповнинг сайлов жараёнларини қонун талаблари асосида ўтказиш, фуқароларнинг сайловда иштирок этишга оид конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқариш учун зарур бўлган барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш бўйича тавсиялари тингланди.

Семинар давомида туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи етакчи мутаҳассиси Азат Алмуратов ишчи гуруҳ ваколатлари ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Таъкидланганидек, ишчи гуруҳ сайловни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради. Сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилайди. Ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади.

Семинар давомида фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси Ғуломжон Ешниёзовнинг аҳолини сайловга жалб қилиш ҳамда сайлов жараёнларини кенг ёритиш бўйича маърузаси тингланди.

Шундан сўнг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаевнинг сайловни ўтказиш тартиби, овоз бериш шакли ҳамда якуний натижаларни чиқариш борасидаги маълумотлари тингланди. Қайд этилганидек, овоз бериш жараёни яширин тарзда, махсус кабиналарда амалга оширилади.

Шундан сўнг, семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан масъулларга мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олдилар.

Шу ўринда айтиш керакки, бу галги сайловлар мамлакатимиз ривожланишининг янги босқичида, жумладан, маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч омилига айлантириш борасидаги муҳим ислоҳотлар даврида ўтказилаётгани ва ушбу йилнинг ҳам “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номлангани маҳалланинг Ватан тараққиётида катта аҳамиятга эга эканлигини яққол намоён қилади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026