28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 19:48
Сиёсат 👁 269

Фуқаролар йиғинлари раислари сайлови қонун талаблари асосида ўтказилмоқда

Фуқаролар йиғинлари раислари сайлови қонун талаблари асосида ўтказилмоқда

Маҳалла институти ўзини ўзи бошқариш органи сифатида маълум бир ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий, маданий, диний ва бошқа масалаларда мустақил иш олиб борувчи ижтимоий тузилма ҳисобланади. Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам жорий йилнинг май ойида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир ишлар юқори савияда ташкил этилди.

16 май куни туман ҳудудида ҳам фуқаролар йиғинлари раислигига сайловлар жараёнлари бошлаб юборилди. Жумладан, Ўртақалъа овулида ҳам фуқаролар йиғини маъмурий биносида сайлов жараёни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.

Амалдаги тартиб асосида кўча ва гузарларда ўтказилган йиғилишларда фуқаролар йиғини раислигига шу овулда обрў-эътиборга эга, қонунчиликда белгиланган талабларга мос бўлган номзодлар кўрсатилиб, туман ҳокими томонидан Замира Эшмурадова ҳамда Ҳайитбой Қутлимуродовларнинг номзодларига келишим берилган. Ўтказилган сайловда фуқаролар йиғини раислиги учун қўйилган икки нафар номзод вакиллар йиғилишига келганларни ўз дастури билан таништирди.

Ўртақалъа овулида фуқаролар вакиллари йиғилишида иштирок этиш учун ҳовли, уй, кўчалардан 360 нафар вакиллар сайланган эди. Номзодлар вакилларни ўз дастурлари билан таништирганларидан сўнг, барча вакиллар ўз ваколатларидан фойдаланиб, ўзлари маъқул деб билган номзодга овоз бердилар. Овоз бериш жараёнида 360 нафар вакиллардан 245 нафари қатнашди.

Айтиб ўтиш керакки, Амударё туманида 2 та шаҳарча, 16 та овул ва 31 та маҳалла жами 49 та фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг барчасида 2022 йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тегишли вазифалар белгиланиб, 25 банддан иборат тадбирлар режаси ҳамда 19 кишидан иборат фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси таркиби тасдиқланди.

  29-30 март кунлари сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фуқаролар вакилларининг йиғилишлари ўтказилди ҳамда ҳар бир  фуқаролар йиғинида 7 кишидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, уларнинг таркиби тасдиқланди.

Амударё туманида сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизи миқдорида ҳовлилар, уйлар, кўчалар ва аҳоли пунктлари бўйича жами 15 минг 75 нафар фуқаролар вакил сифатида сайланди.

Туманда фуқаролар йиғинлари раислари сайлови 26 таси мактаб биносида,  3 таси касб-ҳунар мактаблари ва техникумлар биносида, 1 таси Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида, 1 таси корхона ва ташкилот биносида, 11 таси тўйхоналар биносида ва 1 таси маҳалла гузарида ва 6 таси Маданият муассасаларида ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонуни талабларига асосан, маҳаллалардаги Ишчи гуруҳлар томонидан ҳар маҳалладан 2-3 нафардан жами 147 нафар номзодлар тавсия этилган.

Ўртақалъа овулида ўтказилган сайлов натижаларига кўра, фуқаролар йиғини раислигига номзоди қўйилган Замира Эшмурадова сайловда иштирок этган вакилларнинг 24 фоиз, Ҳайитбой Қутлимуродов 74 фоиз овозини тўплашди. Энг кўп овоз тўплаган Ҳайитбой Қутлимуродов овул фуқаролар йиғини раислигига сайланди.

Раисликка сайланган Ҳайитбой Қутлимуродов бор куч ва билимини овул ободлигини таъминлашга, ҳудудни ривожлантиришга сарфлашга сўз бериб, номзодини қўллаб-қувватлаган, ушбу масъулиятли вазифани ишониб топширган овулдошларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026