КУЮК КЎПИР ОВУЛ ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ САЙЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги каби Амударё туманида ҳам жорий йилнинг 16 май санасидан фуқаролар йиғинлари раислигига сайловлар бошланди. Сайлов жараёнлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
19 май куни Куюк кўпир овулида ҳам фуқаролар йиғини раиси сайлов бўлиб ўтди. Ҳудуддаги 19-сонли мактаб биносида бўлиб ўтган сайловда овул фуқаролари номидан жами 252 нафар вакиллар қатнашди.
Маълумки, 2022 йил 16 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг томонидан “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорга ва Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, туманда ҳар бир овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловларни ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилди.
Сайловни ошкоралик, тенглик ва шаффофлик тамойилларига амал қилган ҳолда юқори савияда ташкил этиш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан сайловни ташкил қилиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси тузилди ҳамда тадбирлар режаси тасдиқланди. Комиссия таркибига идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари, депутатлар ва жамоатчилик вакиллари жалб этилди.
Куюк кўпир овулида аҳоли ўртасида фуқаролар йиғинлари раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан сайловга тайёргарлик масалалари бўйича тушунтириш ишлари ташкил этилди. Кўчалар, хонадонлардан фуқароларнинг вакиллик нормаси белгиланиб, вакиллар рўйхати тасдиқланди. Ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар бўйича таклифлар тайёрланди.
Фуқаролар йиғини раиси лавозимига олий маълумотга эга, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган шахслар номзод қилиб кўрсатилди.
Ишчи гуруҳ ҳамда сайловни ташкил қилиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси томонидан барча номзодлар ўрганиб чиқилиб, туман ҳокими томонидан Каримова Тамара Отахоновна ҳамда Шерметов Жўрабек Холимбетовичлар номзодларига келишим берилди.
Сайловда ҳар иккала номзод дастлаб барчани ўз дастури билан таништирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раисини сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилди.
Овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан Каримова Тамара Отахоновнага 127 нафар, Шерметов Жўрабек Холимбетовичга 121 нафар вакиллар ово бергани маълум қилинди. Овоз беришда иштирок этган вакилларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод – амалда овул фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келаётган Каримова Тамара Отахоновна фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.
Туманимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайлов жараёнлари қизғин давом этмоқда.
О.Худойберганова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶