13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:20
Фан ва таълим 👁 499

69-сонли мактабда “Хайр, биринчи устозим!” деб номланган тадбир ўтказилди

69-сонли мактабда “Хайр, биринчи устозим!” деб номланган тадбир ўтказилди

Шу кунларда умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ўзларига оқ-қорани танитиб, илм сирларини очган азиз устозлари билан хайрлашиб, 5-синфга қадам қўймоқдалар. Шу муносабат билан май ойининг охирги ҳафтаси барча умумтаълим мактабларининг 4-синфини битираётган болажонлар учун энг ҳаяжонли лаҳзаларни ҳадя этмоқда. Тўрт йил давомида ўзларига таълим-тарбия берган азиз ва мўътабар устозлари билан хайрлашув тадбирлари ўтказилиб, ўқувчилар дил изҳорлари янграмоқда.

Ана шундай ҳаяжонли дақиқаларга бой тадбирлардан бири Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 69-сонли мактабда ҳам бўлиб ўтди. 4-А синф раҳбари Ҳаёт Нуримбетова, 4 Б-синф раҳбари Адиба Аҳмедовалар томонидан ташкиллаштирилган “Хайр, биринчи устозим!” деб номланган тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир мактаб директори Дилшод Бобониёзов ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Жўрабек Тажимуродов, мусиқа фани ўқитувчиси Мақсуд Аллабергановларнинг маслаҳат ва тавсияларига амал қилинган ҳолда юқори савияда ўтказилди. Тадбирни мактаб ўқувчилари Моҳичеҳра Холлиева ҳамда Фарангиз Муродбоевалар олиб бордилар.

Тадбирнинг бошланиш қисмида ўқувчилар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Давлат мадҳияларини жўр овозда куйлашди. Шундан сўнг, бошланғич синфда аъло баҳоларга ўқиган ўқувчиларга Фахрий ёрлиқлар топширилди. 4-синфни муваффақиятли тугатган ўқувчиларга ўқитувчилари энг эзгу тилакларни тилаб, келгусида мактабни муваффақиятли тугатишларига омадлар тиладилар. Ота-оналар эса фарзандларига 4 йил мобайнида таълим-тарбия берган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирдилар.

Тадбир давомида  ўқувчилар томонидан шўх ва миллий рақслар ижро этилди. Ўқувчилар Ватан ва устозлар ҳақида шеър ва ҳикматли иборалар айтишиб, тадбир меҳмонларини хушнуд этдилар.

Бошланғич синф ўқитувчиси Адиба Аҳмедова томонидан саҳналаштирилган “Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак” деб номланган рус халқ эртаги ўқувчиларда ва келган меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Бу эртак орқали ўқувчилар қалбида  борига шукур қилиб яшаш ҳисси уйғонди. “Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак” саҳна кўринишида кампир ролини маҳорат билан ижро этган Маҳфуза Ҳайитбоева, чол ролида чиққан Икромжон Аллаберганов, олтин балиқ Дурдона Хушнудова ҳамда Шаҳзодбек Шеримбетовларнинг ижро маҳоратлари, эртак ғоясини томошабинлар қалбига сингдира олганликларидан уларнинг ота-оналари ва устозлари мамнун бўлдилар. Чунки кичик актёр ва актрисалар ўз ижро маҳоратлари билан адабиётга, халқлар дўстлиги ҳамда сабр-қаноат туйғусига муносабатларини изҳор этишиб, меҳри чексизлигини ўзлари яратган образлар талқинида намоён этдилар.

Шунингдек, “Хайр, биринчи устозим!” адабий-мусиқий  тадбири давомида бошланғич синф битирувчилари ўзларига оқ-қорани танитиб, дунёвий илм-ирфон сари ойдин йўл очган азиз устозлари – биринчи ўқитувчиларини шарафловчи дил сўзларини изҳор этишиб, устозларига бағишлаб шеърлар айтишди. Куй-қўшиқлар ижро этишиб, рақслар гулдастасини армуғон қилдилар. Устозларига меҳр-муҳаббат, миннатдорчилик рамзи сифатида гуллар ҳадя этдилар.

Махсус мухбиримиздан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026