28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:16
Иқтисодиёт 👁 402

АРНАБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМЛАР БЕРИЛДИ

АРНАБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМЛАР БЕРИЛДИ

Муҳтарам Президентимизнинг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Амударё туманидаги овул, маҳаллаларда фаолиятини бошлаган ҳоким ёрдамчилари аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда, турмуш сифатини, фаровонлигини оширишда муҳим роль ўйнамоқда.

Улар ўз ҳудудларидаги ҳолатни хонадонбай ўрганиб, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерлардан фойдаланиш ҳолатини, фуқароларнинг даромадли меҳнатга бўлган эҳтиёжи, интилишларини аниқлаб, касб-ҳунарга, тадбиркорликка жалб этиб, зарур ҳолларда имтиёзли фоизларда кредитлар олишига бош-қош бўлмоқда. Айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган аёл-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг бандлигини таъминлашга интилмоқдалар. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар уларнинг доимо диққат-эътиборида.

Арнабўйи маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Сирож Ўрозимбетов ҳам ана шундай фаолияти туфайли аҳоли ҳурматини қозонмоқда. Унинг бевосита аралашуви ва тавсиясига билан шу йилнинг ўзида 80 нафар ишсиз ёшлар қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этилди. 41 нафар ишсиз фуқароларга ўз тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишлари учун имтиёзли нархларда 1 миллиард 141 миллион сўмлик кредитлар олиб берилди.

Ҳоким ёрдамчиси эътиборидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами ҳам четда қолаётгани йўқ. Хусусан, маҳалланинг “Махсум овул” аҳоли пунктида истиқомат қилувчи Марҳабо Ўрозалиеванинг ўзи, турмуш ўртоғи ҳам ишсиз бўлганлиги учун ижтимоий ҳимоя ягона реесстрига киритилди. Унга субсидия асосида 80 та товуқ берилиб, паррандачилик кооперациясига аъзо қилинди ва товуқлар учун бир ойлик озуқаси ғамлаб берилди.

Шунингдек яқинда “Темир дафтар”га киритилган, боқувчисини йўқотган, фарзандларини ёлғиз ўзи вояга етказаётган Гуласал Эшметова, Илия Тажбеноваларга ҳоким ёрдамчиси Сирож Ўрозметов 1 миллион 500 минг сўм моддий ёрдам пули тарқатди.

Туманимиздаги 49 та овул, маҳалла, шаҳарчаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг бюджети мавжуд. Улар давлат томонидан ажратилган пулларни одилона тасарруф этиб, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаётгани эътирофга сазовордир.

Ўзининг зиммасидаги масъулиятли вазифасини сидқидилдан адо этаётгани туфайли Арнабўйи маҳалласи аҳолиси Сирож Ўрозметовдан жуда миннатдор. Унинг ҳали режалаган ишлари кўп.

Айни кунларда маҳаллада Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбирини кўтаринки руҳда ўтказиш учун тайёргарлик ишларига ҳам бош-қош. Тадбир халқимизнинг асрий орзуси бўлган истиқлолимизнинг мазмун-моҳиятини, қадрини халқимизга теран етказишга хизмат қилиши учун қизғин тадориклар кўрилаяпти.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026