Навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди
Амударё туманининг Тўлқин овул фуқаролар йиғини биносида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов, тегишли ташкилот вакиллари ҳамда 20 дан ортиқ фаол ёшлар иштирок этишди.
Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бошчилигидаги учрашув расмиятчиликдан ҳоли, очиқ ва ошкора мулоқот тарзида ўтказилди. Йиғилганларга Президентимиз раҳнамолигида туманда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берди. Мамлакатимизда ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, ҳар соҳада энг илғор ёшлар билан самимий мулоқот қилди. Ёшларга ўзининг ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, уларни янада руҳлантира олди. Фаол ёшларнинг таклиф ва фикрларини тинглади.
Учрашувда туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов ёшлар томонидан туман Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларнинг ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада камайганлигини, бунга сабаб, жорий йил бошидан маҳаллаларда янгидан иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаолининг аҳоли билан тизимли равишда ишлаб келаётганидалигини айтиб ўтди.
Учрашув давомида ёшлардан турли мазмундаги 5 та мурожаат келиб тушди.
Жумладан, маҳалланинг фаол ёшларидан Оғабек Бекчанов субсидия асосида ҳайдовчилик гувохномаси олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган бўлса, Исмоил Ўразбоев имтиёли кредит асосида асбоб-ускуна олишда, Муҳлиса Сафарбоева субсидия асосида тикиш машинаси олишда, Оғабек Жумабоев имтиёли кредит асосида мотоцикл олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мурожаатлар шу ернинг ўзида мутасаддиларга топшириқ сифатида берилиб ижроси назоратга олинди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди.
Бугун Ўзбекистонда юксак маънавиятли авлод тарбияланмоқда. Бугунги ёшларнинг онг-у шуури, дунёқараши ҳам ўзгарган. Туман ҳокимига келиб тушган мурожаатлар мазмунидан ҳам билса бўладики, уларнинг ўз олдига қўйган аниқ мақсадлари бор.
Ёшларимиз орасида янгича ўйлайдиган, инновацион ғояларини амалга татбиқ эта оладиган кучлар борлиги бизни қувонтиради. Мана шундай шижоатли ва билимли ёшлар сафининг кенгайиши учун эса ҳар биримиз ҳисса қўшишимиз лозим. Зеро, эртанги кун, мамлакатимиз келажаги ёшлар қўлида.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶