28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 19:46
Сиёсат 👁 392

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони тарғиботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони тарғиботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Маълумки, 2022 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди.

Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик вакилларига етказиш ҳамда тушинтириш ишларини олиб бориш мақсадида тарғибот тадбирлари, йиғилишлар ўтказилиб келинмоқда.  Ана шундай йиғилишлардан бири 13 сентябрь куни Амударё тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари Рашид Салаев, 3-сектор раҳбари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов, 4-сектор раҳбари туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитов, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Миртемир Давлетмуратов ҳамда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш, тадбиркор, фермер, томорқа ер эгаларига яратилган қулайлик ва енгилликлар, ёшлар учун ажратилан қўшимча қабул квоталари ҳақида айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, Фармонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ҳамда қулай агробизнес муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда фермер хўжаликлари ва кластерлар тасарруфидаги пахта ва ғалладан қисқартириладиган, аҳоли пунктига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ҳудудлардаги ерлар туман захирасига қайтариб олинади. Ушбу ерлар деҳқон хўжалигини ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 2 гектаргача бўлган ўлчамда очиқ электрон танлов орқали 30 йилга ижарага берилади. Албатта, бундай имконият ўз тадбиркорлигини қишлоқ хўжалаги маҳсулотларини етиштириш орқали йўлга қўйишни истаган фуқаролар учун муҳим ижобий янгилик бўлди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича Фармонда белгиланган устувор йўналишлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Йиғилишда юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқлардан қарздорликларини бартараф қилиш масаласида ҳам сўз юритилди. Маълумки, солиқ солинадиган мулкка эга бўлган жисмоний шахслар мулк солиғи тўловчилари ҳисобланади. Кўчмас мулк, уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли, гараж ва бошқа иморатлар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилган ер участкалари солиқ солиш объекти саналади.

Жисмоний шахсларнинг мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби давлат солиқ хизмати органлари тарафидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоранинг маълумотлари асосида амалга оширилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идора солиқ солиш объекти жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар йили объектнинг инвентаризация ҳажми ва унинг мулк эгасини аниқлаб, маълумотларни шу объект жойлашган ҳудуддаги давлат солиқ инспекциясига топширади.

Аммо солиқ тўловларига бефарқлик билан қараётган кимсалар ҳам орамизда йўқ эмас. Мавжуд қарздорликни бартараф этиш бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда аниқ тадбирлар амалга ошириляпти. Тўланмай қолаётган қарздорликни фуқароларнинг мол-мулкидан ундириш бўйича солиқ инспекциялари томонидан ижро варақалари юборилмоқда.

Шу ўринда юртдошларимизни мол-мулк, ер солиғи ва бошқа солиқларни ўз вақтида тўлашга чақирамиз. Давлатимиз ривожи, фарзандларимиз келажаги, бугунги обод ва фаровон турмушимиз учун солиқ тўловларини вақтида амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026