“Темир дафтар”га киритилган оилалар ҳолидан хабар олинди
Мамлакатимизда оилаларни камбағалликдан чиқариш, ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган оилаларни доимий иш ўрни ва даромад манбаи билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган ҳамда якка-ю ёлғиз кексаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Темир дафтар”га киритилган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, яшаш шароитини яхшилаш бўйича давлатимиз томонидан моддий ёрдамлар, имтиёзлар, қулайликлар жорий қилинган.
Шу билан бирга оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари иш билан таъминланиб, камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сенатор Батир Матмуратов тумандаги “Темир дафтар” рўйҳатида турган бир нечта оилалар ҳолидан хабар олди. У туман ҳокими ўринбосари ва ҳокимлик масъуллари ҳамроҳлигида Дурунки маҳалласида истиқомат қилувчи якка-ёлғиз аёл Раъно Кенжабоеванинг хонадонида бўлиб, яшаш аҳволи ва оилавий шароити билан танишди.
Сенатор фуқаро билан самимий суҳбатлашиб, хонадон эгасига ун ва ёғ маҳсулотларини топширди. Шундан сўнг, сенатор Беруний маҳалласида истиқомат қилувчи, якка-ёлғиз Регина Якубованинг хонадонига ҳам ташриф буюриб, яшаш шароитини кўздан кечирди.
Ушбу фуқаро билан ҳам суҳбатлашиб, ун ва ёғ маҳсулотлари топширилди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶