12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:49
Саломатлик 👁 327

ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИДА ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ РАҲБАРИНИНГ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВИ ВА ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИДА ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ РАҲБАРИНИНГ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВИ ВА ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шу йил 28 март куни кенгайтирилган тарздаги видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда соғлиқни сақлаш соҳаси масъулларига қатор топшириқлар берилган эди. Шунга кўра туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари маҳаллаларда учрашувлар ўтказиб, тиббиёт соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг натижалари, соҳага оид янгиликлар, аҳолига бирламчи ва ихтисослашган тиббий хизматлардан фойдаланиш бўйича яратилаётган имкониятлар ва ўзлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳисоботларини аҳолига шахсан етказиб боришмоқда.

Амударё туманида ҳам Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фахриддин Абдуллаев томонидан овул ва маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар, тиббиёт ходимлари иштирокидаги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Шу йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон маҳалласида ҳам туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди. Маҳалладаги 5-сонли оилавий поликлиникада бўлиб ўтган мазкур учрашувда Бирлашма раҳбари тиббиётни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига доир 9 ойлик ҳисобот билан таништириб, соҳада амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумотлар берди. Шу билан, бирга тиббиёт бирлашманинг тор доирадаги мутахассислар, яъни терапевт, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, жарроҳ, невропатолог, акушер-гинеколог шифокорлари иштирокида тиббий кўрик ўтказилди.

Шу куни 387 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 91 нафарида турли касалликлар аниқланди. Беморларнинг 89 нафарига амбулатор ва 2 нафарига стационар шароитда даволанишга тавсия қилинди. Шунингдек, маҳалланинг 32 нафар фуқароси ЭКГ, 47 нафари УЗИ текширувлари ўтказилди. Уйда ётган 1 нафар бемор аҳволидан хабар олиниб, керакли тавсиялар ва дори-дармонлар берилди.

Ўзбекистон маҳалласидаги 5-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади. Муассасада 7 нафар шифокор, шундан 4 нафари умумий амалиёт шифокори ҳамда 24 нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқда.

Ушбу тиббиёт маскани туман марказидан 21 км. узоқликда жойлашган. Маҳалладан тиббиёт масканигача бўлган масофа 5 км.ни ташкил қилади. Оилавий поликлиникада бир сменада қатновлар 60 қувватига эга бўлган амбулатория-поликлиникаси ҳам фаолият кўрсатади.

Маҳалла ҳудудидаги 578 та хонадонда 3481 нафар аҳоли яшайди. Аҳолининг 1641 нафари аёллар, 1840 нафари эса эркаклардир. 1 ёшгача бўлган болалар 67 нафарни, 14 ёшгача бўлганлар 854 нафарни, 15-17 ёшдагилар 217 нафарни ташкил қилади. Аҳолининг 1132 нафари 18-40 ёшлилар, 1287 нафари 41 ёш ва ундан катталар, 831 нафари эса туғиш ёшдаги аёллардан иборат. Шунингдек, рўйхатдаги ногиронлар сони 51 нафарни, ногиронлиги бўлган болалар эса 11 нафарни ташкил қилади.

Ҳудудда жорий йил давомида 40 та, ўтган йили 44 та туғилиш қайд қилинган. Ундан ташқари, шу йилнинг апрель ойида қандли диабет касаллигини аниқлаш мақсадида скрининг текширувлари ўтказилиб, 3 нафар беморда қандли диабет касаллиги аниқланди ва назоратга олинди. Эндокринолог шифокор билан биргаликда беморларни соғломлаштириш ишлари олиб борилди.

Камқонликнинг олдини олиш мақсадида ҳудудда 10-17 ёшлардаги 224 нафар кизларга “Феррумфуморат” таблеткаси берилди. Шунингдек, камқонликнинг олдини олиш ва профилактика қилиш мақсадида туғиш ёшидаги 18-35 ёшлар оралиғидаги 636 нафар аёл-қизларга “Фолий кислотаси” таблеткаси, 3-15 ёшдаги 759 нафар болаларга “Антиструмин” таблеткаси, 97 нафар ҳомиладор аёлларга эса “Торивит” таблеткаси берилди.

Юрак-қон томир касалликлари билан “Д” ҳисобда турган, туғма юрак нуқсони ташхиси қўйилган 15 ёшли бир нафар беморга ордер берилиб, Тошкент шаҳридаги ихтисослашган марказда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари иштирокида ўтказилган учрашув давомида маҳалла аҳолиси шу каби маълумотлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда касаллик белгилари аниқланган беморларга тиббий тавсиялар, маслаҳатлар берилиб, соғлом турмуш тарзига амал қилиш тартиби батафсил тушунтирилди.

Бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилади.

Ф.Абдуллаев, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026