12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:59
Фан ва таълим 👁 333

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Таълимни рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар, келгусида умумтаълим мактабларига Ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан ўтказиладиган тадбирлар ва ютуқларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича чора-тадбирлар рeжаси” ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида амалий ўқув-семинар ташкил этилди.

Шу йил 10 октябрь куни тумандаги 76-сонли мактабда туман Халқ таълими бўлимининг Таълим жараёнига ахборот технологияларини ва коммуникацияларини жорий этиш ва ривожлантириш шўбаси ходимлари Ислом Саъдуллаев ва Жаҳонгир Иброҳимовлар томонидан ташкил қилинган мазкур семинарда барча мактабларнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари қатнашишди.

Семинар давомида Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган электрон таълим ресурслари, яъни “erp.maktab.uz”, “Kundalik” электрон тизимлари ҳақида амалий тарзда тушунчалар берилди.

Маълумки, туманда Халқ таълими бўлимига қарашли 85 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда бугунги кунда 38 457 нафар ўқувчи таълим олиб келмоқда.

Тумандаги барча мактаблар юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган ва барча мактабларда локал тармоқ линиялари тортилган. Компьютер синфи ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари хонасига локал тармоқ ва ўқитувчилар хонасига Wi-Fi қурилмалари ўрнатиб берилган.

Президент топшириғига биноан 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб, мактаблардаги энг кам интернет тезлиги сониясига 40 мегабит қилиб белгиланди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, агар мактабдаги ўқувчи сони 400 нафаргача бўлса интернет тезлиги сониясига 40 мегабит, ўқувчи сони 400 нафардан ортиқ бўлса сониясига 100 мегабитни ташкил қилмоқда.

Жорий йил 11 та мактабга жами 146 та замонавий компьютер техникалари етказиб берилди. Йил якунига қадар қўшимча замонавий компьютер синфлари етказиб бериш режалаштирилган.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 17 май кунги “Халқ таълими соҳасида ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларнинг ҳудудларда жорий этилишини жадаллаштириш бўйича чора-тадбир режаси”га мувофиқ электрон таълим ресурслари ва ахборот ресурлари тўғрисида маълумотлар берилди.

“Maktab.uz” масофавий таълим платформаси веб-портал ва мобиль иловаси имкониятлари ва фойдали томонлари, “Kitob.uz” веб-портали ва мобиль иловаси, Smartland.maktab.uz веб-портал ва мобиль иловаси, “Edukids animatsion” видео контентлар имкониятлари, Artshop, Educare.uzedu.uz веб-порталларининг фойдали томонлари, idea.itsm.uz инновацион ғоялар порталлари ҳақида тақдимотлар қилинди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ягона электрон тизим “erp.maktab.uz” ва унинг имкониятлари ҳақида кенгроқ тўхталиб ўтилди.

Ушбу тизим орқали халқ таълими тизимда фаолият юритувчи барча ходимлар ва ўқувчилар ҳақида маълумотлар шаклланган бўлиб, улар бевосита Ички ишлар вазирлигининг фуқаролар паспорт базаси, Адлия вазирлигининг фуқаролар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар базаси, Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг малака тоифалар бўйича pedkadr.tdi.uz базаси ва шунга ўхшаш кўплаган электрон базалар билан интеграция қилинган. Ушбу электрон тизим орқали мактабдаги ўқувчиларнинг сонини реал вақт режимида аниқлаш имкони мавжуд.

Ундан ташқари, семинар давомида “Kundalik” электрон тизимининг имкониятлари ва қулайликлари бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди. Ушбу тизим kundalik.com сайти орқали юритилади. Таъкидланганидек, Халқ таълими вазирлигининг шу йил 24 июнь кунги тегишли буйруғи билан 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб, тумандаги барча мактабларда “Kundalik” электрон тизими жорий қилинди. “Kundalik” электрон тизими онлайн режимда мактабдаги барча воқеалар ва баҳолардан хабардор бўлиш, синф раҳбарлари ва бошқа ўқитувчилар билан алоқани ушлаб туриш ва дарс жараёнида қўйиладиган баҳоларнинг ҳаққонийлиги ва шаффоф бўлишини таъминлашга ёрдам беради.

Семинар иштирокчилари шу каби маълумотлар юзасидан саволлар бериб, тўлиқ жавоблар олдилар ва батафсил тушунчаларга эга бўлдилар.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026