12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:09
Қишлоқ хўжалиги 👁 392

СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШГА ОИД КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШГА ОИД КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ерларининг самарадорлигини оширишда сув тежовчи технологиялардан фойдаланишга, сув тақчиллиги шароитида ҳам кўзланганидай ҳосил олишга эътибор кучаймоқда. Маълумки одатда суғориладиган майдонларга сув етказиб бериш ва таъминлашда анча йўқотишлар содир бўлар эди. Чунки, сув етказиб берувчи тармоқларнинг аксар қисми бетон қопламага эга эмас. Шу боисдан ҳам қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган майдонларда анънавий суғориш усулидан воз кечиб, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш бугунги куннинг талабидир.

Бутун республикамизда бўлгани каби ушбу технологиялар Амударё тумани қишлоқ хўжалигига ҳам кенг жорий этилмоқда. Ўтган йили жами 3800 гектар экин майдони ана шундай усулда суғорилди. Шундан 3730 гектари томчилатиб суғориш, 30 гектари ёмғирлатиб суғориш, 40 гектари эса дискрет суғориш технологиялари асосида суғорилди.

Жорий қишлоқ хўжалик йилида жами 2630 гектар экин майдонида, шундан 2340 гектарида томчилатиб, 250 гектарида ёмғирлатиб, 40 гектарида дискретли суғориш тизимидан фойдаланилди.

Бунда сув исроф бўлишининг олди олдиниши деҳқонлар учун айни муддао бўлаётир. Шунингдек, анъанавий суғориш усулидагидан экинлар ҳосилдорлиги сезиларли олмоқда. 145 гектар ғалла майдонларини ёмғирлатиб суғориш ишлари банк кредити маблағи ҳисобига молиялаштирилди.

13 октябрь куни Амударё туманининг Тўлқин овулидаги 2023 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонида туман Ирригация бўлими ташаббуси билан ғалла майдонини эгалувчан қувурлар ёрдамида суғоришни жорий этишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Тадбирда туман қишлоқ хўжалигига масъуллари, фермер хўжаликлар раҳбарлари, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари, Амударё тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ислом Маткаримов ва эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш технологиясини ишлаб чиқарувчи “GREN BELT FERGANA” масъулияти чекланган жамияти корхонаси ходими Санжар Мухтаровлар томонидан ғалла майдонларида ҳамда бошқа экин майдонларда эгилувчан қувурлар орқали суғоришнинг афзалликлари батафсил тушунтирилди.

Шуниси эътиборлики, 2023 қишлоқ хўжалик йилида сув тежайдиган технологиялар ёрдамида суғориладиган экин майдонлари 3240 гектарга етказилади. Шундан 1900 гектар пахта, 175 гектар боғ, 200 гектар узумзор, 600 гектар бошқа экинлар томчилатиб, 190 гектар ғалла майдонлари, 10 гектар сабзавот, 5 гектар озуқабоп экинлар ёмғирлатиб, 150 гектар экин майдонлари дискретли суғориш технологияси орқали, 800 гектари эса эгилувчан қувурлар орқали суғорилиши режаштирилган.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март кунги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилиши белгиланган.

Тадбирда шу ҳақда ҳам батафсил маълумотлар берилди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026