СУД МАСЪУЛЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли химоя қилиш мақсадида олис қишлоқ ва маҳаллаларда суд масъулларининг сайёр қабуллари ўтказилиб келинмоқда.
Шу йил 22 октябрь куни Бештом маҳалласи ва Назархон овулида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди масъуллари, Иқтисодий ишлари бўйича Беруний туманлараро суди судьяси Байрам Бекмурадовларнинг иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 31 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, кўриб чиқилди.
Қабул давомида 5 нафар фуқаронинг мерос бўлиб қолган уй-жойига кадастр ҳужжат тайёрлаш, 4 нафар фуқаронинг кадастр агентлиги томонидан солинган жарима жазосидан норозилиги, 4 нафар фуқаронинг оиласига моддий ёрдам масаласида, 6 нафар фуқаронинг кредит масаласида, 3 нафар фуқаронинг ичимлик сув масаласида, 2 нафар фуқаронинг ўлим тўғрисидаги гувоҳномасини олиш масаласида ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабулдан сўнг, суд масъуллари “Коррупцияга қарши курашиш, одам савдоси, айниқса, чақалоқ савдосининг олдини олиш ва Оила ва хотин қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир” Президент Фармонининг, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.
Қабулда иштирок этган фуқаролар ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ соҳасига доир масалалар юзасидан саволлари бўйича тегишли жавоблар олдилар.
Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶