12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:32
Саломатлик 👁 437

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – УСТУВОР ВАЗИФА

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – УСТУВОР ВАЗИФА

Саломатлик – инсон учун жуда муҳим ва қадрли бўлган бойлик ҳисобланади. Мустаҳкам саломатлик эса мазмунли ҳаёт кечириш, баракали умр кўриш демакдир. Инсон омили бош мезон бўлган юртимизда шу сабабли соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада юксалтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди.

Амударё туманида ҳам тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар амалда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Соҳа ходимлари эса аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини таъминлаш, уларни патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш борасидаги масъулиятли вазифаларини фидойилик билан адо этишмоқда.

Туман Тиббиёт бирлашмаси таркибида марказий шифохона, Тез тиббий ёрдам бўлими, Кўп тармоқли марказий поликлиника фаолият кўрсатади. Шунингдек, ҳудудларда қишлоқ оилавий поликлиникалари, чекка қишлоқларда 11 та маҳалла тиббиёт пунктлари ҳам ташкил этилган. Марказий шифохона ва Тез тиббий ёрдам бўлимига янгидан замонавий тиббий жиҳозлар келтирилиб, хизмат сифатини яхшилашга алоҳида эътибор

қаратилмоқда.

Шунингдек, 7 та қишлоқ оилавий поликлиникаларига замонавий УТТ аппарати ўрнатилди. Ҳар бир оилавий поликлиникага стоматолог, гинеколог, лаборант-врач, УТТ шифокорларига қўшимча иш ўринлари ажратилиб, тор доирадаги мутахассислар фаолияти йўлга қўйилган. Маҳалла тиббий пунктларига жадвал асосида 11 нафар шифокорлар ва 26 нафар ҳамширалар бириктирилган.

Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни такомиллаштириш соғлом авлодни тарбиялаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, фуқароларда тиббий маданият, санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш, касалликларни камайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, туманнинг  олис ҳудудларида яшовчи  аҳоли учун  чуқурлаштирилган  сайёр тиббий кўриклар ташкил этилмокда.

Шундай тадбирлар доирасида олис ва чекка ҳудудларда яшовчи 15 минг 547 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. 2022 йилнинг ўтган даврида 134 нафар беморга туман марказий шифохонасида, Республика тиббиёт марказларида юқори технологик операциялар ўтказилиб, оғир дарддан халос бўлишига кўмаклашилди ва саломатликлари тикланди. Туманда 25 нафар қандсиз диабет билан касалланган беморлар демопрессин препарати, 25 ёшгача бўлган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган 10 нафар беморлар ўзини ўзи назорат қилиш воситалари, яъни глюкометр ва махсус тест япроқчалари, 216 нафар қандли диабет билан касалланган беморлар инсулин дори воситаси билан узлуксиз таъминланиб келмоқда. Юрак-қон томир ва эндокрин касалликларни эрта аниқлаш бўйича 40 ёшдан ошган 60 мингдан зиёд аҳолидан  56971 нафари скрининг текширувидан ўтказилиб, аниқланган хавф гуруҳлари бўйича режали равишда соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ундан ташқари, туман аҳолисида эндокринологик касалликларни барвақт аниқлаш, сифатли даволаш ва асоратларини камайтириш мақсадида қўшимча 2 нафар шифокор шу мутахассисликка, 13 нафар шифокор УТТ мутахассислигига қайта тайёрланди. Шунингдек, кўп тармоқли марказий поликлиника таркибида “Болалар бўлими” янгидан ташкил қилиниб, 14 йўналишдаги тор доира мутахассислари билан таъминланди. Туман ҳудудидаги тиббиёт масканларида фаолият кўрсатиб келаётган шифокор ва патронаж ҳамшираларнинг ўқув курсларида малака оширишларига имконият яратиб келинмоқда.

Туман Тиббиёт бирлашмасида  2022 йил давомида бир қатор янги қурилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қиймати 14,3 млрд. сўмлик 90 ўринли янги  туғруқ бўлими биносини қуриш ишлари “Темир бетон” МЧЖ томонидан, 72-сонли оилавий поликлиника биносида 749 млн. 990 минг сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари “Сув қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Қангли оилавий шифокорлик пункти биносини таъмирлаш учун 590 млн. сўм ажратилиб, ҳозирда смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Жисман ва руҳан соғлом инсон жамият равнақи ва тараққиётига муносиб ҳисса қўша олади. Буни сидқидилдан англаган ҳолда халқимиз саломатлигини асрашга, ҳар бир фуқарога сифатли тиббий хизмат кўрсатишга масъул бўлган, беморларга шифо улашиб келаётган барча тиббиёт ходимларига касб байрамлари муборак бўлсин! Соҳа жонкуярларининг касбий фаолиятларида муваффақиятлар, улкан зафарлар тилайман!

Фахриддин Абдуллаев, Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026