13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:03
Фан ва таълим 👁 383

ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА “WE LOVE ENGLISH” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА “WE LOVE ENGLISH” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Юртимиз ҳудудидаги умумтаълим мактабларида шу кунларда хорижий тиллар фан ойлиги доирасидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Ойлик доирасида ташкил этилаётган очиқ ўқув машғулотлари, интеллектуал ўйинлар, иншолар танловларида ўқувчилар фаол иштирок этиб, ўз билимларини янада мустаҳкамлаб олишмоқда.

Шу йил 29 ноябрь куни Амударё туманидаги 36-сонли мактабда ҳам фан ойлиги муносабати билан “We love english” деб номланган тадбир ўтказилди. Мактабнинг инглиз ва рус тиллари ўқитувчилари томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда директор ўринбосарлари Сарвар Қутлимуродов ҳамда Баҳром Хўжамуродовлар иштирок этдилар ва кечани очиб бердилар. Шунингдек, бугун юртимизда хорижий тилларни ўрганишга бўлган талаб кун сайин ошиб бораётганини таъкидлаб, рус, инглиз, немис тиллари дунё миқёсида ўз мавқеига эга тиллардан саналишини, тил билган ҳар қандай инсон кўп билимга ҳам эга бўлишини, шу орқали келажакда юқори мартабаларга эришиш мумкинлигини айтиб ўтишди.

Фан ойлиги тадбирлари давомида фаол бўлган инглиз тили фани ўқитувчиларидан Хосият Ражабова, Замира Отажонова, Дилдор Холменова, Дилнура Бобониёзова, Шаҳло Искандарова, Мадина Файзуллаева ҳамда Нилуфар Шомуродоваларни, рус тили фани ўқитувчилари Муҳаббат Турсунбоева, Раъно ва Насиба Аҳмедовалар, Нодира Солиева, Икром Ортиқов, Юлдуз Юсуповаларнинг фидойиликларини намуна қилиб кўрсатди.

Шундан сўнг, ўқувчилар инглиз ва рус тилидаги шеърлар, қўшиқлар ижро этиб, рақсга тушишди. Мактабнинг 3-синф ўқувчиси Саиджон Юсуфбоев ижросидаги “Выучи русский язык” номли шеър, 1-синф ўқувчиларининг “Ягода малина”, “Умка” қўшиқларига ижро қилган рақслари, 4-синф ўқувчиларининг “Butterfly”, 5-синф ўқувчиларининг “Traffik light” шеърлари барчага жуда манзур бўлди.

Таъкидланганидек, ноябрь – хорижий тиллар фан ойлиги муносабати билан рус ва инглиз тили фанлари бўйича ўтказилган диктант, иншо, ижодий ишлар танловлари ўзининг ижобий самарасини берди. Очиқ дарс машғулотлари жараёнида ҳам асосий эътибор янги инновацион усуллардан фойдаланиб, ўқувчиларнинг билимини ошириш, улардаги кўникмаларни ривожлантириш, аниқланган бўшлиқларни бартараф этишга қаратилди. Машғулотлар давомида ўқувчиларнинг фанга, тил ўрганишга бўлган қизиқишлари янада ортди ва фаоллиги ошди. Фан ойлиги доирасида ўтказилган очиқ дарслар ўқитувчилар томонидан кузатилди ва таҳлил қилинди.

Фан ойлигининг якуни муносабати билан мактаб миқёсида ўтказилган тадбир ҳам ниҳоятда қизиқарли ўтди. Ўқувчилар дарслардаги самарадорлик натижасини, ўзларининг ўзлаштириш даражаларини, хорижий тилларни ўрганишга бўлган интилишларини тадбир давомида намоён этдилар. Тадбирларда фаол бўлган ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида уларга сертификатлар топширилди.

Фан ойлиги доирасида қизғин тарзда ўтказилган барча тадбирлар нафақат ўқувчиларга, балки ўқитувчиларга ҳам масъулият, ўз касбига садоқат ҳамда фанларнинг аҳамиятини яна бир бор англашга имконият яратди.

Райҳон Ўрозбоева, 36-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026