“МЕНИНГ ОИЛАМ” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИНИНГ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
“Менинг оилам” газетаси таҳририятининг Олий мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” грант лойиҳаси доирасида ҳудудларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Шу йил 1 декабрь куни Қиличбой овулидаги 83-сонли мактабда лойиҳа доирасида ногиронлиги бўлган ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳудудда яшовчи ёшлар учун “Китоблар карвони” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул котиби, журналист Озода Худойберганова, “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимовлар ҳамда мактаб директори Дилафруз Исмоилова, маънавият-маърифат масалалари бўйича директор ўринбосари Аноргул Холимбетова ҳамда ўқитувчилар, ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбирда журналист О.Худойберганова ҳамда “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ў.Рейимовлар дастлаб ёшларни китобхонликка жалб этиш, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижод намуналарини ёритиш борасида олиб борилаётган ишлар, ташкилот қошидаги 5 минг донага яқин китоблар фондига эга бўлган кутубхона, шунингдек, таҳририят томонидан турли лойиҳалар доирасида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар хусусида маълумотлар бериб ўтдилар. Шунингдек, кўргазмага қўйилган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти қошидаги кутубхонага тегишли бўлган 100 тадан зиёд китоблар билан таништирдилар. Ёшлар шу жойнинг ўзида кутубхонага аъзоликка қабул қилиниб, ўзларига ёққан китобларни танлаб олдилар.
Овул ёшларига ҳудудда ташкил этилган “Китоблар карвони” тадбири жуда манзур бўлди ва улар китобхонликка бўлган қизиқишлари, меҳри янада ортганлигини миннатдорчиликлари, мамнуниятлари билан ифода этдилар.
М.Шомуродов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶