28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:20
Қишлоқ хўжалиги 👁 6,396

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ: ИНТЕНСИВ РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛИДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ: ИНТЕНСИВ РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛИДА

 

Баҳор келиши биланоқ табиатнинг ўзи буюк ижодкорга, қудратли бунёдкорга айланади. Яшилликка бурканган олам деҳқонни даласига, боғбонни эса боғларга чорлайди.

Юрт бойлигига бойлик қўшиб, эл дастурхонини тўкин-сочин, турмушимизни обод қилаётган пахтакору соҳибкор деҳқонларимиз, ширин-шакар мева-чевалари билан бозорларимизни тўлдираётган боғбонларимиз, бутун оламни камалак каби товланувчи атласу адрасларга буркашга тайёрман дегудек шижоатга эга бўлган пиллакорларимиз, минг дардга даво тоза асаллари билан халқимиз соғлигига соғлик қўшувчи асаларичиларимиз эл корига яраш учун белни маҳкам боғлаб, эзгу ниятлар билан янги бунёдкорлик ва яратувчилик ишларига чоғланмоқда.

ЭРТА ЭККАН ЭРТА ЙИҒАДИ

- Жорий 2013 қишлоқ хўжалик йилида 16050 гектар пахта майдонларига чигит экиш белгиланган. Бунинг учун 1200 тоннадан ортиқ "Омад”, "С 47-27” навли ҳосилдор ва эртапишар пахта уруғлик чигитлари сараланиб ва турли касалликларга қарши кимёвий ишлов берилиб, тахт қилиниб жойлардаги шохобчаларга етказиб берилди. Пахтачиликка ихтисослашган 255 та фермер хўжаликлари ва 6 та ёрдамчи хўжаликлар билан бу борада тегишли шартномалар тузилди. Чигит экишнинг оптимал муддатлари келиши биланоқ экин-тикин ишларига киришиб кетилди, - дейди туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғининг агротехнология масалалари бўйича 1-ўринбосари Баҳодир Қурбониёзов.

Туманимизда биринчилардан бўлиб "Оқ олтин” овулидаги Даврон Холменов бошқарган "Ёқубова Гавҳар” фермер хўжалигида чигит экишга киришилди ва бу агротехник тадбирга бағишланган кўргазмали семинар-кенгаш жорий 2013 йилнинг 24 март куни ўтказилиб, чигит экиш мавсумида амалга ошириладиган барча агротехник тадбирлар батафсил баён қилинди.

Чигит экиш ишлари айниқса "Дўрман” овулида қизғин тус олди. Овулдаги мавжуд пахтачиликка ихтисослашган 14 та фермер хўжаликларининг барчасида чигит экиш ишлари зўр уюшқоқлик билан олиб борилди. Дала ишларида, шу жумладан чигит экиш ишларида 4 та отрядга бириккан барча техника воситаларидан унумли фойдаланган "Пирметов Бозорбой”, "Матмуродов Ботир”, "Пирназаров Тўрабой” ва "Ўрозбоев Улуғбек” фермер хўжаликларида чигит экиш қисқа муддатларда сифатли тамомланди. Сифат гуруҳлари доимо дала бошида бўлиб, чигитларнинг агротехника қоидаларига мувофиқ экилишини назорат қилиб борди. Умуман "Дўрман” овулида мавжуд 14 та фермер хўжаликларининг барчасида чигит экишнинг барвақт тугалланиши таъминланди.

Чигит экиш ишлари "Чойкўл” овулида ҳам зўр уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Овулдаги мавжуд 17 та фермер хўжаликлари орасида биринчилардан бўлиб Жангабой Хидиров бошқарган "Отажонов Шукурло” фермер хўжалиги пахтакорлари ва механизаторлари 125 гектар пахта майдонига барака уруғларини экиб, бу борадаги ишларни сифатли якунлади. Шунингдек, "Йўлдошев Ўрозбой”, "Раҳимов Нурулла” фермер хўжаликларида ҳам чигит экиш сифатли тамомланмоқда.

Чигит экишни "Тўлқин” овули фермер хўжаликлари пахтакорлари ҳам анча барвақт бошладилар. "Аҳмад Тўлқин”, "Аму соҳили”, "Ортиқов Қўшман” ва "Самад СХА” фермер хўжаликларида чигит экиш ишлари агротехника қоидаларига мувофиқ қисқа муддатларда сифатли якунланди.

"Қипчоқ” овулида ҳам чигит экиш ишлари қизғин тус олиб, қатор фермер хўжаликларида бу муҳим агротехник тадбир сифатли якунланмоқда. Шу жумладан "Жумабоев Жангабой”, "Исмоилов Пўлат”, "Турсунбоева Умида”, "Эшниёзов Йўлдош”, "Хидиров Нурулла” "Болтабоева Кумуш” ва "Ҳайитбоев Расул” фермер хўжаликларида чигит экиш ишлари агротехника қоидаларига мувофиқ ниҳоясига етказилди.

Шуниси қувончлики, бу йилги баҳор анча барвақт келмоқда. Бу экин-тикин ишларига эрта киришилишидан дарак беради. Бинобарин, бобо деҳқонларимиз айтганларидек, эрта эккан эрта ўради.

Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш, соҳани модернизациялаш ва инновацион технологияларни кенг жорий қилиш асосида соҳани кўп тармоқли соҳага айлантириш, фақатгина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан чекланмасдан балки, маҳсулотларни сифатли сақлаш ва қайта ишлаш технологияларини жадаллик билан ўзлаштириш шу куннинг энг долзарб вазифасидир. Фермер хўжаликларининг моддий-техника базалари сўнгги ўн йилдан буён меҳнат унумдорлиги юқори бўлган янги замонавий қишлоқ хўжалик техникалари ҳисобига тубдан янгиланди. Бир неча ўн миллиард сўмлик лизинг ва имтиёзли кредитлар ҳисобига янги қишлоқ хўжалик ҳамда мелиоратив техникалар сотиб олинди. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалигини, хусусан фермер хўжаликларини ривожлантиришда жуда қўл келмоқда, деҳқонларимизга қўл-қанот, мададкор бўлмоқда.

- Ҳар йилгидек, кўкламги экиш мавсумини муваффақиятли ва сифатли ўтказиш мақсадида 60 та экин-тикин отрядлари ва таркиби малакали ҳамда тажрибали қишлоқ хўжалиги мутахассисларидан иборат бўлган 33 та сифат гуруҳлари тузилди.

Юқорида зикр этилганидек мазкур 60 та экин-тикин отрядлари таркибида 120 та ҳайдов тракторлари, шу жумладан 40 та меҳнат унумдорлиги юқори бўлган янги замонавий русумдаги "Арион-630”, "ТС-135”, "МХ-140”, "ЮОТА-1302” ҳайдов тракторлари, 385 та чопиқ, 211 та транспорт тракторлари тўла қувватларда ишлатилмоқда. Қишлоқ хўжалик машиналаридан 120 та плуг, 66 та чизел, 300 та махсус ясалган темир мола, 1700 та зиг-заг борона, 211 та чигит экиш агрегатлари, шундан 73 таси қўш қаторли чигит экиш агрегатларидан унумли фойдаланилмоқда. Шуниси диққатга сазоворки 8300 гектар пахта майдонлари қўш қатор қилиб экилади. Бу умумий пахта майдонларининг тенг яримини ташкил этади, - дейди бизга туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг механизация бўйича етакчи мутахассиси Илҳом Файзуллаев.

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР ВА РЕЖАЛАР

Етти хазинанинг бири дея таърифланувчи ва жаҳон бозорида харидоргир маҳсулот ҳисобланувчи пиллачиликни ривожлантириш кейинги йилларда давлатимиз аграр сиёсатининг диққат марказига қўйилди ва бу борадаги барча амалий чора-тадбирлар соҳани интенсив ривожлантиришга йўналтирилмоқда. Бу дегани, биринчи навбатда пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, маҳсулдор ва сифатли ипак толаси берадиган ипак қуртлари зотини кўпайтириш, ипак қуртлари боқишнинг замонавий илғор технологияларини ўзлаштириш ва амалиётга кенг жорий қилиш, ипак қуртлари боқишни одатдагидек йилига фақат бир мартагина эмас, балки икки-уч марта боқишга ўтишнинг янги технологиялари ва тажрибаларини ўрганиш, ўзлаштириш ҳамда амалиётга кенг татбиқ этиш, ипакчиликни интенсив ривожлантиришнинг устувор вазифалари ҳисобланади. Мана шу устувор вазифалар қадамба-қадам ва босқичма-босқич изчиллик билан амалга оширилса пиллачилик, умуман ипакчилик саноат даражасида интенсив ривожланади ва соҳа мўмай даромад манбаига айланиши баробарида минглаб кишиларнинг иш билан бандлиги таъминланади.

- Дарҳақиқат, бу борада дастлабки дадил қадамлар қўйилмоқдаки, бунинг ёрқин далил-исботи сифатида биринчидан, "Asia Silk” Вьетнам шўъба корхонасининг ишга туширилганлиги бўлса, иккинчидан, Хитойдан маҳсулдорлиги юқори ва сифатли ипак толаси берадиган зотдор ипак қурти уруғи келтирилиб, бизнинг маҳаллий шароитимизда боқилаётганлиги ва ўтган 2012 йилдан эътиборан, йилига икки-уч марта барг ҳосили берадиган ҳосилдор Хитой навидаги тут дарахтлари кўчатларининг "Амударё-Панашам”, фермер хўжалигида алоҳида тутзор қилиб экилаётганлиги, бу йил ҳам бу эзгу ишларнинг давом эттирилаётганлиги давлат аҳамиятига эга бўлган истиқболли ишларимизнинг дебочаларидир, - дейди мазкур "Asia Silk” Вьетнам шўъба корхонасининг раҳбари Ёқубжон ака Тўраев комил ишонч билан.

- Биз пиллакорлар йиллар давомида эрта баҳордан бошлаб ипак қурти боқиш тараддудини кўришга одатланиб қолганмиз. Ўтган йилга нисбатан бу йилги баҳорнинг анча барвақт келаётганлиги ишларимизни эрта бошлашга чорлаб турибди, - дейди "Манғит-пилла” МЧЖ раиси вазифасини бажарувчи Давлатбой Қўжақов суҳбатимиз мавзуси ипак қурти боқиш ҳақида бораркан.

- Бу йил ҳам ипак қурти боқишга киришишни ипак қуртлари уруғлари очилиб жонлантириладиган жойлардаги 44 та инкубаторияларни таъмирлаб созлашдан бошламоқдамиз. Шунинг баробарида тажрибали инкубистларни танлаб, уларнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини янги маълумотлар билан тўлдириб бойитишимиз, кўникмаларини яна бир бора синовдан ўтказишимиз зарур. Бунинг учун махсус ўқув ҳафталиклари тайёрламоқдамиз. Негаки ипак қуртлари уруғларини очириш ва жонлантириш жуда нозик ва масъулиятли ишдир.

Кези келганда шуни айтиш керакки, навлик хусусияти жиҳатидан мутлақо янги бўлган, яъни, Хитойдан келтирилган йилига икки-уч марта барг ҳосили берадиган тут кўчатлари келтирилиб, "Амударё панашам” фермер хўжалигида алоҳида тутзор қилиб экилмоқда. Ўтган 2012 йил баҳорида, аниқроғи май ойида 450 минг туп маҳсулдор Хитой навидаги тут кўчатлари 90Х90 см. схемада 15 гектар ерга алоҳида тутзор қилиб экилди ва агротехника қоидаларига мувофиқ парвариш қилинди. Натижада мазкур тут кўчатлари яхши ўсиб-ривожланмоқда. Бу истиқболли ишлар бу йил ҳам давом эттирилиб, Хитойдан келтирилган яна 180 минг тупдан зиёд янги маҳсулдор навдаги тут кўчатлари 90Х90 см. схемада 15 гектар экин майдонларига экилиши сифатли ниҳоясига етказилди.

Айни пайтда "Юлдуз” ҳиссадорлик жамияти - Манғит пахта тозалаш заводи ҳомийлигида туманимизнинг учта манзил маконида – "Амударё-Панашам” фермер хўжалиги ҳудудида, Қипчоқ пахта ҳосилини қабул қилиш ва сақлаш маскани ёнида ва "Оқ олтин” пахта ҳосилини қабул қилиш ва сақлаш масканида ҳар бири 70 қути ипак қуртларини парвариш қиладиган, барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратиб бериладиган махсус қуртхоналар қурилмоқда.

Хуллас, бу йили ипак қурти боқиш тараддуди мана шундай кўламдор ишларни амалга ошириш билан бошланмоқда.

Қобул ШОМУРОДОВ.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026