12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:56
Фан ва таълим 👁 421

16-сонли мактабда «Конституция – бахтимиз қомуси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

16-сонли мактабда «Конституция – бахтимиз қомуси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Конституция – ҳар бир давлатнинг, халқнинг хоҳиш-иродаси, ҳуқуқ ва эркинликларини ўзида мужассам этган муҳим қомусий ҳужжат – инсонпарварлик, адолатпарварликнинг олий Қонунидир. Унинг ҳар бир боби, моддаси инсоннинг бахтли, тинч-тотув яшашини кафолатлайди ва ҳар қандай ҳолатда юксак ҳуқуқий тамойиллар тантанаси учун хизмат қилади.

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, таълим-тарбия муассасалари ва турли жамоат ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, кўп миллатли халқимиз томонидан бу қутлуғ сана муносиб нишонланмоқда.

Амударё туман Халқ таълими бўлимига қарашли 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида декабрь – тарих, ҳуқуқ ва тарбия фанлари ойлиги доирасида “Конституция – бахтимиз Қомуси” мавзусида маънавий-маърифий, адабий-мусиқий кеча ташкил этилди.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллик байрами арафасида мактабнинг ҳуқуқ ва тарбия фани ўқитувчиси Адолат Давекова томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда 8-9-синфлар ҳамда 4-А синф ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз халқларининг конституциявий ҳақ-ҳуқуқарини таъминлаш мақсадида қабул қилинган муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳар бир моддасининг халқимиз ҳаётидаги амалий ифодасини ўзида мужассам этган суратли лавҳалар, мустақиллик даври тарихи, тараққиёт босқичлари хусусидаги расмлар, турли хил тарихий жараёнлар ва давлатимизнинг одилона сиёсатини акс эттирувчи шиорлар билан безатилган мактаб саҳнаси тадбир иштирокчилари қалбида Конституциямизнинг халқчиллиги, тарихимизнинг теран илдизларига ҳурмат ва эҳтиром туйғусини уйғотди.

Тарих, ҳуқуқ ва тарбия фанлари ойлиги доирасида ташкиллаштирилган тадбир давомида ўқувчи-ёшлар тарих, ҳуқуқ ва тарбия фанларидан олган билимларини маҳорат билан намойиш этдилар. Бир-бирларига саволлар йўллаш орқали Конституциямизнинг ҳар бир моддаси ҳақида аниқ ва пухта жавоб бердилар. Шунингдек, ўтган тарихий 30 йил давомида Конституциямизнинг мамлакатимиз халқлари ҳаётида тутган ўрни, она Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат туйғуларини акс эттирувчи саҳна кўринишларини намойиш этишиб, тинчлик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат ва мустақилликни мадҳ этувчи шеърлар айтдилар.

Тарих, ҳуқуқ ва тарбия фанлари ойлиги доирасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган мазкур тадбирда 4-А синф раҳбари Барно Йўлдошева, Ибодат Кенжаева, Маърифат Ражабова ҳамда Зокиржон Илҳомовлар ўзаро ҳамкорликда иш юритганлари учун тадбир маънавий-маърифий жиҳатдан юқори савияда ўтказилди. Унда ўқувчи-ёшларнинг тарих, ҳуқуқ ва тарбия фанларидан олган билимлари синовдан ўтказилиб, янада мустаҳкамланди. Шу билан бирга уларнинг қалбларида Бош Қомусимиз – Конституциямизни янада чуқурроқ ўрганишга бўлган иштиёқ янада ортди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026