12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:59
Сиёсат 👁 330

1-СОНЛИ МАКТАБДА МАДҲИЯМИЗ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

1-СОНЛИ МАКТАБДА МАДҲИЯМИЗ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

1992 йилнинг 10 декабри “Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган кун. Орадан ўтган 30 йил давомида мадҳиямиз давлатимиз суверенитети рамзи сифатидан бутун халқимизнинг фахри-ифтихорига айланди. Шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги Қонунда таъкидланган.

Ҳар йили Мадҳиямиз қабул қилинган кун бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланади. Амударё туманидаги 1-сонли мактабда ҳам сана муносабати билан туман Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Мадҳиям – ихтифорим” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда туман Маънавият ва маърифат маркази мутахассиси Маҳмуд Эшмонов мадҳиямизнинг давлатчиликдаги ўрни, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамияти хусусида маъруза қилди.

Ўқувчилар мадҳиямиз яратилиши тарихига оид маълумотларни қизиқиб тингладилар.

Шундан сўнг мактаб иқтидорли ўқувчилари ижросида мадҳиямизни, юртимиз тинч-осойишталигини, бугунгидек дориломон ҳаётимизни мадҳ этувчи шеърлар ифодали ўқилди. Қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов шеърига Ўзбекистон халқ артисти, машҳур бастакор Мутал Бурхонов куй басталаган мадҳиямизда халқимизнинг орзу-умидлари, эртаги кунга ишончи ўз ифодасини топган. Шунингдек, аждодларимизнинг истиқлолимизгача босиб ўтган шарафли йўли, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик биродарлик каби халқимизга хос эзгу туйғулар тараннум этилган.

Мадҳиямиз янграган вақтда ҳеч бир юртдошимиз бу жўшқин оҳангларга сингдирилган миллий ғурур, ўзига хос фахр, юртга меҳр туйғуларини бефарқ тинглай олмайди, аксинча дилимиз чексиз ифтихордан энтикади, шундай осойишта, бағрикенг юртда туғилганимизга шукроналар айтамиз.

Иштирокчилар тадбирдан улкан таассуротлар ва мотивация олдилар. Чинданда Ватан ҳақидаги, Ватанимиз суверенитети, рамзлари ҳақидаги қўшиқларни, шеърларни эътиборсиз тинглаб бўлмайди. Ўз Ватанини севган, унинг келажагига ўзини дахлдор деб ҳисоблайдиган кишининг кўнглида мадҳиямиз фахр-ифтихор уйғотади.

Шуни эътироф этиш жоизки, истиқлолни қўлга киритган, миллий тараққиётинин тарихий босқичига қадам қўйган ҳар бир халқ бугуни ва келажагини, орзу-интилишларини ўзида мужассам этган давлат рамзларига чуқур ҳурмат-эҳтиром билан қарайди. Мадҳиямиз ҳам халқимизнинг ўз озодлик йўлидан дадил одимлашида, аҳдида собит туришида руҳий қувват манбаи бўлиб хизмат қилади.

Давлат тадбирларида, халқаро анжуманларда барча иштирокчилар тик туриб, кўксига қўлларини қўйганича мадҳиямизни куйлайдилар, дунёнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган спорт мусобақаларида юртимизнинг ғолиб фарзандлари шарафига мадҳиямиз янграб, байроғимиз юксакка кўтарилади. Бу халқни бирлаштира оладиган, юксак ирода, қатъият, жасорат туйғуларини уйғота оладиган муқаддас қўшиқдир.

Шу боисдан ҳам бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам мадҳиямиз қабул қилинган кун кенг нишонланди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026