ТИББИЁТ ТИЗИМИ ИНСОН ҚАДРИ ВА САЛОМАТЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Ҳозирги кунда туманда 415 ўринли марказий шифохона, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 9 та оилавий поликлиника ва 4 та оилавий шифокорлик пункти фаолият юритмоқда. Ҳар бир оилавий поликлиникада қўшимча иш ўринлари очилиб, тор доирадаги мутахассислар фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Туманнинг олис ва чекка ҳудудларида жами 11 та “Маҳалла тиббиёт пункти”, 91 нафар шифокор, 328 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган 91 та “Тиббиёт бригадалари” ташкил этилди.
2022 йил 11 ой давомида 3246 нафар никоҳланувчи шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар орасида касаллиги аниқланганларга даволаниш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Марказий шифохонада 11 ой давомида 3333 та жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ундан ташқари, 40 ва ундан катта ёшдаги 57 131 нафар аҳоли скрининг текширувдан ўтказилиб, касаллиги аниқланган беморлар амбулатор ва стационар шароитда соғломлаштирилди. Республика Ихтисослашган тиббиёт марказларига 682 беморга электрон йўлланмалар берилди.
Шунингдек, 70 691 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди ва юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича эҳтиётдан эмлаш муолажалари календари асосида 55 622 нафар болалар эмланди. Туғма юрак нуқсони бўлган 35 нафар болага жарроҳлик амалиёти режа қилинган бўлиб, 15 нафари операция қилинди.
Ҳисобга олинган 5179 нафар ҳомиладор аёллар туман перинатал скрининг хонасида УТТ дан, 820 нафари Орол бўйи скрининг марказида текширувдан ўтказилди.
Тиббиёт бирлашмасида болалар реанимация бўлими ва 2 та шошилинч педиатрия бригадалари фаолият юритмоқда. Бемор болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 2 та ИВЛ, 2 СПАП аппарати, 4 та оксигенатор ва 5 та марказий кислород етказиб бериш нуқталари бор, 1 очиқ кувез, 2 та ёпиқ кувез, 4 дона линимат, 3 дона монитор, 2 дона отсос, 1 дона дефибрилятор, 1 та функционал кароват мавжуд. Туман ҳокимлиги томонидан ҳам болалар реанимацияси бўлимига оғир аҳволда ва муддатидан олдин туғилган чақалоқларга ёрдам кўрсатиш, парвариш қилишга мўлжалланган СИПАП аппарати, туғруқ комплексига оғир аҳволдаги аёлларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ИВЛ – сунъий нафас бериш аппарати, функционал кароватлар олиб берилди.
2022 йил давомида ҚРССВ ҳисобидан 25 млн. 444,05 минг сўмлик 9 дона жиҳозлар, бюджет маблағлари ҳисобидан 219 млн. 999,99 минг сўмлик 1 дона рентген дигитайзер аппарати, 292 минг сўмлик 1 дона наркоз аппарати, 97 млн. 880 минг сўмлик 1 дона операция чироғи, 23 млн. 900 минг сўмлик 1 дона анализатор ИФА, 24 млн. 500 минг сўмлик 1 дона анализатор, 239 млн. 840 минг сўмлик 1 дона ИВЛ аппарат, 238 млн. сўмлик 1 дона ИВЛ, 54 млн. 268,5 минг сўмлик 10 дона функционал кароват олинди.
Йил давомида Тўлқин, Қизилчоли овулларидаги ОШПларда, 71-сонли оилавий поликлиника биноларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Қиймати 15 млрд. сўмлик 90 ўринли янги туғруқ бўлими биносини қуриш ишлари эса “Темир бетон” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида тиббиёт тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш, соҳани аҳолига янада яқинлаштириш, бир сўз билан айтганда, халқимизни рози қилиш бош мезон этиб белгиланган. Шу сабабли соҳа ривожига ҳисса қўшиш, халқимиз саломатлигини таъминлаш келгуси йилларда ҳам энг асосий вазифамиз бўлиб қолаверади.
Ф.Абдуллаев, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶